Uz
@UzbekistanuzФарғонадан топилган жасаднинг қотили аниқланди
27 июнь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жасад топилганлиги ҳақида хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати.
“Жарариқ” МФЙда яшаган муқаддам судланган С.Т.нинг жасади “Олтиариқ” МФЙ ҳудудидаги зовур ёқасидан целофанга ўралган, ерга чала кўмилган ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи Ш.Э. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.