Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

ҚАШҚАДАРЁДА 20 МИНГ ОИЛАГА 20 МЛРД СЎМ БЕРИЛАДИ

Қашқадарё вилояти ҳокими эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан нақд пул берилишини айтди.

Қашқадарёда 20 минг оилага 20 млрд сўм берилади


Қашқадарё вилоятидаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул бериладиган бўлди.

 

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган брифингда маълум қилинди.

 

Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, бугунни ўзида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 20 000 (84 335 киши) та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 20 миллиард сўм маблағ берилади.

 

Шунингдек, шу кунга қадар вилоятдаги саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 750 та оилага чорва моллари, парранда ва қуён ажратилган. Жумладан, – 

 

80 та оилага 1 бошдан сигир, 

315 оилага 2 тадан 630 та қўй, 

97 та оилага 10 тадан жами 970 та қуён, 

258 та оилага 30 донадан жами 7 740 та товуқ тарқатилди.

 

Шунингдек, брифингда карантин чекловларига оид айрим маълумотлар ҳам берилди. Унга кўра, 1 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига ўз ҳудудидаги буюм ва қурилиш моллари бозорлари, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига давом эттиришга рухсат (олдиндан тадбиркорга карантин талабларини тушунтириш ва кафолатини олиш орқали) бериш ваколати берилади.

 

Вилоят ҳокими 3 августдан бошлаб барча турдаги транспорт воситалари учун Қарши шаҳрига киришга эрталаб 7:00 дан 10:00 гача, кечки пайт 18:00 дан 20:00 гача рухсат берилиши мумкинлигини ҳам билдирди.

“Вилоятда короновирус инфекциясини даволашга 6 та шифохоналар жалб этилган. Уларнинг барчаси марказлашган ҳолда кузатув камералари билан таъминланади. Бунга 54 миллион ажратилди”, дейди Зоир Мирзаев.  


Report Page