Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган ОТМларнинг рўйхати эълон қилинди

 

2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланган.

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қабул қилинади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар

•таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;

•олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан

•3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

•№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

•паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

•Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати.





Report Page