Uz

Uz

https://telegram.me/Uzbekistanuz

АҚШда COVID-19ни ўрганган профессор ўлдирилди. У муҳим кашфиётга яқин эди


Коронавирус инфекцияси ҳақида муҳим кашфиёт қилишга яқин турган Питтсбург университети тадқиқотчиси Бин Лю ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда CNN нашри.

Манба маълумотига кўра, АҚШ полицияси профессорнинг ўлими юзасида тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Терговчилар Люни таниши отгани ва қотилликдан кейин уйдан чиқиб, машинасига ўтириб ўз жонига суиқасд қилган деб ҳисобламоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари профессорнинг хитойлик бўлгани учун отиб ўлдирилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатдан йироқлигини билдирган. Аммо Лю 2 май куни ўз уйидан ўлик ҳолда топилган ва унинг бўйин қисми, боши, танаси ва қўл-оёқларида ўқотар қуролдан яраланиш аломатлари бўлган.

Профессорнинг университет кафедрасидаги ҳамкасблари, Люнинг SARS-CoV-2 ҳужайра организмлари ва улар чақирадиган ўзгаришларнинг принциплари ҳақида кашфиёт қилиш арафасида бўлганини таъкидлашган


Report Page