Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Индонезияда 17 йил аввал ўлган одам "қайта тирилди"


🇺🇿 Ўзбекистондаги энг тезкор хабарларни "Uzbekistan" каналида кузатиб боринг❗️👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Индонезияда 17 йил аввал ўлган одам



Индонезияда 17 йил аввал цунами туфайли ҳалок бўлган деб ҳисобланган полиция офицери Абрип Асеп «қайта тирилди». Бу ҳақда Daily Mail'га таяниб "Zamon.uz" хабар бермоқда.

2004 йилнинг 26 декабрида рўй берган табиий офат туфайли минглаб одамлар ҳалок бўлган эди. Полициячининг оиласи ҳам уни ҳалок бўлган деб ўйларди. Аввалига уни бедарак йўқолганлар рўйхатига киритишган, сўнг ҳалок бўлди деб эълон қилинган.

Маълум бўлишича, ўтган йиллар давомида полициячи Ачех вилоятидаги руҳий касалликлар шифохонасида бўлган. Цунами пайтида бошидан кечирган даҳшатлардан сўнг унинг руҳий аҳволи бузилган. «Одамнинг ишонгиси келмайди, – дейди Асепнинг қариндошларидан бири. – 17 йил мобайнида ундан ҳеч қандай хабар йўқ эди, уни ўлган деб ўйлардик; унинг тирик эканлигини билмасдик». Руҳий касалликлар шифохонаси Асепнинг ота-онасига унинг шифохонада ётгани ҳақида нега хабар бермагани қоронғу.

2004 йилнинг 26 декабрь куни Индонезияда Рихтер шкаласи бўйича 9 балли зилзила содир бўлганди. Натижада Жануби Шарқий Осиё мамлакатларидада рўй берган цунами оқибатида 270 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.


Report Page