Устоз ва шогирд

Устоз ва шогирд


Ривоят қиладиларки, бир куни шогирд устозидан сўрабди:

– Нима учун чақалоқлар дунёга келганда ҳамма жойда бир хил йиғлайдилар, аммо улғайгач, бирининг аҳлоқи бошқасига ўхшамайди?

Устоз табассум қилиб жавоб берибди:

— Бу — тарбиянинг ҳосиласи, болам. Инсон туғилганида бир хил. Унга қўшиладиган хислатлар эса кейинги тарбиянинг маҳсулидир.

Шогирд яна қизиқибди:

— Тарбиянинг таъсири ёшга ҳам боғлиқми, устоз?

Доно устоз шундай дебди:

— Албатта боғлиқ. 20 ёшда — ҳиссиёт ҳукмрон, 30 ёшда — истеъдод чархланади, 40 ёшда эса — ақл ўз сўзини айта бошлайди.

Шунда шогирд яна бир савол беради:

— Устоз, инсон минг машаққат билан юксакликка чиқса ҳам, уни нима пастга тушириши мумкин? Мен шуни билиб, эҳтиёт бўлайин.

Устоз унинг кўзларига чуқур қараб, шундай дебди:

— Инсон қай даражага чиқмасин, агар аҳлоқда сустлашса, тубанликка қулаши тайин. Мисқоллаб тўплаган обрўйини бир лаҳзада йўқотиб қўймасликни истаса, ақлни раҳбар этсин. Нолойиқ ишлардан ўзини тийсин. Шу йўл билан юксаклик ҳам, обрў ҳам сақланади.

Report Page