“Усмон Шер Шамшод” МЧЖ мева-сабзавот кластери самарадорлиги ортиб бормоқда.

“Усмон Шер Шамшод” МЧЖ мева-сабзавот кластери самарадорлиги ортиб бормоқда.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишларда ташиш билан шуғулланиб келаётган "Усмон Шер Шамшод" МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева- сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада ошириш мақсадида жамият негизида мева-сабзавот кластери ташкил этилганди.

Мазкур кластер томонидан 2019-2020 йиллар давомида жами лойиҳа қиймати 13 миллион 95 минг АҚШ долларидан иборат 2 минг тонна маҳсулот сақлашга мўлжалланган музлаткич ва йилига 5 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлашга мўлжалланган корхона ташкил қилиш кўзда тутилган. Худди шундай, маҳсулотнинг 80 фоизини чет давлатга экспорт қилиш мақсадида 40 та замонавий юк ташиш автомашинасини харид қилиш орқали 200 га яқин янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган. 

Бугунга келиб эса мазкур лойиҳа доирасида 2 минг тоннали музлатгичли сиғим қуриб битказилди. Мажмуа учун мева-сабзавотни қайта ишлашга мўлжалланган зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар Германия, Хитой ва Туркия давлатларидан олиб келинди ва уларни ўрнатиш жараёни боқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Жамият раҳбари Шерзод Савриев жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияларига 1 миллион 320 минг АҚШ доллари қийматидаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилинганлигини, ҳозирги кунда бу борадаги шартномалар ижросига эътибор қаратиб, хорижлик ҳамкорлар буюртмаларини тўлиқ бажариш ҳаракатида эканлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жамият Атомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиб, жамият балансида 40 яқин катта ҳажмли юк ташиш автомашиналари мавжуд.

Report Page