Уруғлик картошкани совутгичли омборхоналарга олиш ишлари давом этмоқда.

Уруғлик картошкани совутгичли омборхоналарга олиш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилояти


Картошка ҳосилини йиғиштириб олишда нобудгарчиликни кескин камайтириш учун далалар ҳосилни йиғишга тайёрланиши, механик шикастланишга йўл қўйилмаслиги, сақлаш режимига қатъий риоя қилиш лозим бўлади. Айниқса, хўраки ва уруғлик картошкани сақлашда  бошқа сақлашга қўйиладиган маҳсулотлар каби қатор технологик талабларга риоя қилишни ва маълум босқичларни ўташни талаб этади.

Картошкани сақлаш даврида сув буғланиши туфайли, туганаклар нафас олиши билан боғлиқ, куртаклар кўкариши сабабли, касаллик-зараркунандалар зарарлаши ва бошқа турли хил сабаблар туфайли кўп қисмини йўқотиб қўйиш мумкин. Лекин, шунга қарамай картошкани сақлаш учун асосан доимий ва вақтинчалик омборхоналардан, қисман уюм ва ўралардан фойдаланилмоқда. Бу каби сақлаш услубларининг афзалликлари ҳам бор, аммо талайгина камчиликлари ва муаммолари ҳам йўқ эмас. Масалан,   картошка сақланаётганда кўпинча замбуруғ, бактериал ва функционал касалликлар билан зарарланади. Улардан фузариоз касаллиги, қуруқ чириш, ҳўл бактериал чириш касаллиги, қора сон каби касалликлар билан зарарланиши мумкин.


Айни пайтда уруғлик картошкани сақлашда энг қулай ва самарали усул совутгичли омборхоналардан фойдаланишдир. Чунки унда ҳарорат ва намликни бошқариш мумкин. Бу истиқболли ва кенг тарқалган усул бўлиб, картошкачиликда махсус совутгичли омборхоналарда сақлаш ҳисобланади.

Омборларда сақланаётган картошка парвариши бино ичидаги ҳароратни нормал ҳолда сақлаб туриш, туганакларни вақти-вақти билан қараб туриш, чириганларини ажратиб олиш ва ўсимталарини юлиб ташлашдан иборат бўлади. Омборлардаги қулай ҳарорат хонани сунъий совутиш йўли билан яратилади, бу туганакларнинг нобуд бўлишини камайтиради уларнинг уруғлик сифатини яхши сақлаш имконини беради.

Бугунда уруғлик картошканинг сифатли сақланишини таъминлаш ва нобуд бўлишининг олдини олиш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси маъсулларининг олдида турган муҳим масала ҳисобланади.


Пировард эса, уруғлик картошка заҳирасини тўлдиришда инспекторлар томонидан ҳудудларда олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида уруғликни сақлашда учраётган камчиликлар ва хатоларга дуч келишмоқда. Масалан, Иштихон туман инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида тумандаги М Роҳат ММТП ҳудудига қарашли “Ибодулла Нуруллаев” фермер  хўжалигидаги 12 тонна уруғлик картошка оддий ҳимояланмаган жойда, уруғликнинг усти эса қуритилган беда ёпилган ҳолатда  сақланаётгани аниқланди.   Хўжалик раҳбарига зудлик билан уруғликларни соқутгичли омборхоналарга ўтказиш лозимлигини таъкидланди. Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, жойларда тарғибот ишлари ҳамда оддий ҳимояланмаган жойларда сақланаётган уруғлик картошкаларни совутгичли омборларда сақлаш каби тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Бугунда Самарқанд вилоятида уруғлик картошканинг R1 авлодидан жорий йилнинг 21 август ҳолатигача 18 238 тонна (33,6%), шундан, совутгичли омборхоналарда 7 550 тонна, оддий омборхона ва ўз хўжалигида эса 10 688 тонна уруғлик картошка сақланаётган бўлса, 23 август ҳолатига келиб эса, 21 123 тонна яъни, (38,9%)  уруғлик жамғарилган. Совутгичли омборхоналарда 10 412,0 тонна, 10 711 тонна эса оддий омборхона ва ўз хўжалигида сақланмоқда.

 

Ҳозирда уруғлик картошкани совутгичли омборхоналарга олиш ишлари давом этмоқда.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати                            


Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Report Page