Ургутда 4 ярим кило қорадори сотмоқчи бўлган фуқаро 13 йилга қамалди

Ургутда 4 ярим кило қорадори сотмоқчи бўлган фуқаро 13 йилга қамалди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Ушбу жиноят билан боғлиқ иш Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида кўриб чиқилди. 

Маълум бўлишича, судланувчи Ю.Ж. Тожикистон Республикасида яшовчи таниши билан Ўзбекистонга гиёҳванд моддаси контрабанда қилиш бўйича келишиб олган. Ж.Ю.нинг буюртмасига биноан, гиёҳванд модда жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳар, Улуғбек мавзесидаги хуфия жойга яширилган.

Шундан сўнг «буюртмачи» Ж.Ю. ҳайдовчи О.Қ. бошқарувидаги «Дамас» автомашинасини ёллаб, шаҳарнинг Улуғбек мавзесига келган, кўча бўйида экилган арчалар ортида яшириб қўйилган жойдан 4.480 грамм қорадори гиёҳвандлик моддаси — «опий»ни топиб келиб, машина ўриндиғига жойлаган. 

Ж.Ю. ва О.Қ. мазкур машинада «Самарқанд – Ургут» автомобиль йўлидан Ургут тумани томон ҳаракатланиб бораётган чоғда Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган ва автомашинада гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Ҳуқуқ-тартибот органлари тезкор тергов гуруҳи ходимлари томонидан холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганда, автомашинанинг орқа ўриндиғи остидан эркаклар курткасига ўралган, икки дона целлофан пакет ичидан тўқ қўнғир тусли, ўткир ҳидли, ёпишқоқ ҳолдаги 4.480 грамм «опий» гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Шу тарзда Ж.Ю. ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини охирига етказа олмаган.

Ургут туман суди биносида судья А.Ахмадов раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ж.Ю.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, узил-кесил ўташ учун 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. «Дамас» ҳайдовчиси эса 3 йилу 4 ой панжара ортида ўтирадиган бўлди.

Манба: Кун. уз

Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g


Report Page