Ургут туманида тарғибот пункти ташкил этилди

Ургут туманида тарғибот пункти ташкил этилди


Бугун Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси «Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори остидаги халқчил ва адолатли дастурлар орқали сайловчиларнинг ишончини ошириш, уларни мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшишга қаратилган муҳим ташаббуслари билан сайловолди ташвиқоти тадбирларини фаоллик билан олиб бормоқдалар.  Буларнинг натижаси ўлароқ аҳоли гавжум жойларда ташкилланаётган тарғибот пунктлари ишлари ўз самарасини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ургут туман Кенгаши томонидан Туман тиббиёт бирлашмаси боғида ташкил этилган ташвиқот тадбирида кўплаб сайловчилар иштирок этдилар.


Ўзбекистон “Адолат” социал -демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига кўрсатилган номзод Маҳина Аҳроровна ҳамда Ургут туман Кенгаши раиси Замира Абдурахмоновалар партиянинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти, ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган ташаббуслари ҳақида кенг маълумотлар берди.

Ташвиқот тадбири давомида партиянинг «Ёш адолатчилар қаноти» ва «Аёллар” қаноти фаоллари томонидан аҳоли вакилларига партиянинг Сайловолди дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашига номзодларнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури , флаерлар тарқатилди.

 Бу каби учрашувлар Ургут тумани бўйлаб давом этади.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши,

Матбуот хизмати.



Report Page