Университет 2-сонли ТТЖда масъуллар томонидан давра суҳбати ташкил этилди

Университет 2-сонли ТТЖда масъуллар томонидан давра суҳбати ташкил этилди


2024 йил 18 январь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети 2-сонли талабалар турар жойида университет профилактика инспектори капитан Б.Найимов ва талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ш.Исматовлар томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида талабаларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан муҳокама қилиниб, сўнгги вақтларда ёшлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги қайд этилган ҳолда университет талабаларига жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, шу билан бирга жиноятчиликдан жабр кўрмаслик учун тавсиялар бериб ўтилди. Талабалар турар жойида юзага келиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида талаба-қизларни огоҳликка чақирилди.


Ахборот хизмати

Report Page