Умуммиллий Конституция имтиҳони шартлари
@huquqiyaxborotИмтиҳон қуйидаги 2 босқичда ташкил этилади:
1-босқич – тест синови. 1 декабрь куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Бунинг учун ҳар бир иштирокчи 8-dekabr.adliya.uz сайтидан рўйхатдан ўтиши керак. Рўйхатдан ўтиш 15 ноябрдан 30 ноябрга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат.
Тест саволларининг барчасига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 50 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади.
Баҳолаш натижасига кўра энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи навбатдаги босқичга ўтади.
2-босқич – суҳбат. Мазкур босқич 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилиб, бунда ҳар бир иштирокчига 10 тадан савол берилади.
Якунда энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.
Муносиб номзодлар бўлмаган тақдирда ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан ғолиблар аниқланмаслиги мумкин.
2-босқич жараёнлари онлайн транслация қилинади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
- 1-ўрин – 15 млн. сўм;
- 2-ўрин – 10 млн. сўм;
- 3-ўрин – 5 млн. сўм.
Шунингдек, имтиҳонга аҳолини кенг жалб этиш бўйича куратор сифатида волонтёрлар ҳам иштирок этиши мумкин. Бунда энг кўп иштирокчи жалб этган 3 нафар волонтёр махсус эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.
Умуммиллий Конституция имтиҳонида қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва пул мукофотларига эга бўлинг!