Умид Раҳмонов билан олимпиадалардаги ўзгаришлар ҳақида сухбат

Умид Раҳмонов билан олимпиадалардаги ўзгаришлар ҳақида сухбат

@domlajon

Фан олимпиадалари бўйича иқтидорди ўқувчилар билан ишлаш департаменти раҳбари Умид Раҳмонов билан олимпиадалар бўйича суҳбатлашдим. 

Умид Раҳмонов бу ўқув йилидан олимпидаларда мазмун жиҳатдан ҳамда ташкилий томондан ўзгаришлар қилишаётганини гапириб берди. 

2020/2021 ўқув йилида асосий фан олимпиадаларининг туман босқичи ноябрь ойида, вилоят босқичи январь ойиниг биринчи ярмида, республика олимпидалари ҳамда халқаро олипиадаларга саралашлар февраль-март ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Бу йилдан бошлаб олимпида босқичларини эртароқ ташкил қилишдан мақсад халқаро олимпиадалрда иштирок этиш учун сараланадиган терма жамоани ўқитиш, улар билан етакчи мутахассислар, собиқ халқаро олимпида ғолибларини жалб қилган ҳолда маҳорат дарсларини ташкил этишдан иборат.

Ҳозирда туман босқичи ниҳоясига етган, ва босқичда 210 000 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этди ҳамда улардан ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар вилоят олипиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Бу йил вилоят олипмиадасида иштирокчиларга ёзма ишга ва тест топшириқларини ёзиш учун янги форматдаги махсус А4 ҳажмдаги қоғозлардан фойдаланиш режалаштирилган. Бунда ўқувчилар бирор жойига исм фамилияларини, ўзлари ҳақидаги маълумотларни ёзишмайди, иштирокчиларнинг ҳар бири  шифрланади. Текширувчи уни билмай текширади, натижалар ҳам исм фамилияда эмас, ҳар бир иштирокчи учун берилган шифрда эълон қилинади. Олимпиада тўлиқ якунига етгандан сўнг исм фамилиялар билан чиқарилади. Ушбу махсус бланкларнинг яна бир афзаллиги уларнинг умумий сони ҳамда ўқувчилар томонидан топширилганда саҳифалар сонининг аниқлиги, шу билан оқлама ва қораламани бир-биридан осон ажратиш имконияти яратилади. Келгусида ўқувчиларнинг ишларини сканер қилишни ҳам режалаштиряпмиз. (Ривожланган мамлакатлар ва халқаро олимпиадаларда айнан шундай амалиёт жорий қилинган)

Илгари ҳам ташкилий қўмита шифрлар эди, лекин у ёзма иш тугагач улани шифрлаш учун анча вақт сарфланарди ва барибир инсон омили қатнашар эди. Бу ҳолатда вақт кетмайди ва инсон омилини йўқотишга хизмат қилади. 

Фан олимпиадалари бўйича иқтидорди ўқувчилар билан ишлаш департаментининг кейинги режалари билан ҳам ўртоқлашдик, булардан менинг диққатимни тортгани, олипиада босқичларини қайта кўриб чиқиш, фан олимпиадаларида ўқувчилар иштирокини мажбурий эмас, ихтиёрий қилиш, олимпиада ўқувчиларнинг билимларини баҳолаб олиш воситаси эканига эришиш, бир ўқувчига бир нечта фандан олимпиадаларда иштирок этиш имкониятини яратиш, туман, вилоят терма жамоаларини шакллантириш ҳамда жамоавий олимпиадаларни ташкил қилиш, шу билан бирга олимпиада ғолиблигини қўлга киритган ўқитувчиларни қўллаб қувватлаш, улар фаолиятини туман, вилоят ва республика миқёсида оммалаштириш.

Олимпиаданинг илк босқичини вилоят(шаҳар) миқёсида очиқ тарзда ўтказиш ҳақида ўйлаяпмиз, бунда туман босқичининг ўрнига, тўғидан тўғри вилоят миқёсида очиқ олипиадани ўтказилади, бунинг яхши томони олимпиаданинг бир мактабдан, бир тумандан 3 та эмас, 10 лаб иштирокчиларни қамраб олиш мумкин бўлади. Сир эмаски, фан олимпиадаларига қизиқувчи иқтидорли ёшлар мактаблар, туманлар кесимида табиийки бир хил сонда эмас, бу ҳолатда балки, ушбу механизм яхши самара берар. Уз навбатида, ҳар бир туманда ҳар бир фандан фан олимпиадалари бўйича малакали мутахассис етарли даражада деб айта олмайман, бу эса ўз навбатида туман олимпиадаларидаги ҳакамлар ҳайъатини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатади. Вилоят(шаҳар) миқёсида ўтказилганда буни ижобий ҳал қилиш имконияти бор. Бу ерда кўпчилик туман босқичи шунчаки йўқотилади деб тушинишлари керакмас, вилоят олимпиадаси ўз ўрнида қолади, яъни очиқ олимпиада натижаларига кўра юқори бллрни қўлга киритган 60-70 нафар ўқувчининг иштироки таъминланади. Бу албатта ҳозирча лойиҳа бу бўйича ҳудудлардан қўшимча таклифлар йиғиляпти.

Одатий олимпиадалар билан биргаликда онлайн олимпиадалар ҳам вазирлик томонидан мунтазам ўтказиб борилади, ҳозирда ўқувчиларга қўлйлик яратиш мақсадида бир фан бўйича белгиланган куннинг исталган пайтида кириб ўз билимларини синаш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари ўқитувчилар ўртасида математика фанидан олимпиада ташкил қилиндиб олимпиаданинг биринчи ҳудудий босқичи жорий йилнинг декабри ойида, Республика босқичи эса 2021 йил февралда ўтказилиб, ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланиши режалаштирилган. Бу олимпиада натижаларига кўра ҳар бир ҳудудда математика фанига иқтидори бор ўқувчилар билан ишлай оладиган юқори малакага эга ўқитувчиларнинг “Олтин фондини яратиш” ҳамда келгусида улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, улар орқали математика фанини ўқитилишини, фан олимпиадаларини сифатли ўтказилишига эришишдан иборат.

Бизни мана шундай кутилаётган ўзгаришлар бизни кутмоқда экан.


Олимпиадалар бўйича мен билган энг яхши мутахассис ва халқаро математика олимпиадасининг илк ғолиби Умид ака Раҳмоновга фан олимпиадалари ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда омадлар тилаймиз












Report Page