Уйда қолинг!

Уйда қолинг!


Ассалому алайкум! Бугунги кунда биз кайфиятимизни кутариш ва асабларимизни тинчлантириш учун нималарга эьтибор беришимиз лозим? Хакикатда биз хозир жуда кийин вазиятдамиз. Хамма уйда Оила даврасида. Аммо бундай вазиятдан хафа бўлиш керак эмас, бу вазиятни онгли равишда қабул қилиш лозим. Вазият нима билан боғлиқлигини ўзингизга тушунтириш лозим бўлади. Бу дунёда хамма нарса доимий эмас. Албатта карантин вақти хам доимий бўлмайди ва у хам тугайди. Хафа бўлишингиз, асабийлашишингиз бу холатлар ўзингизга ишонмаганингиздан вужудга келадиган холат. Кайфиятни яхшилаш ва асаб тизимини тинчлаштириш учун қуйидаги маслахатларга амал килиш яхши самара беради: 

1. Ёқмайдиган ва вахимани вужудга келтирадиган маълумотлардан узоқлашинг.

2. Яхши нарсалар хақида ўйланг, қизикарли, бадиий ва тарихий китобларни ўқинг.

3. Кундалик хаётингизга эрталабки бадан тарбияни киритинг.

4. Эрталаб ўрнингиздан турганда ва кечқурун ётишдан олдин душ қабул қилинг.

5. Ўзингизни бахтиёр хис килиш учун атрофга табассум билан бокинг ва кечиримли бўлинг.

6. Инсонларга кун давомида яхшилик қилишга харакат қилинг. Сиздан бир инсон миннатдор бўлса, рухиятингиз таскин топади, бундан Сиз хам ўзингиздан хурсанд бўласиз.

7. Инсонни хаёти ўзини кўлида. Бахтиёр бўлишни ёки бахтсиз бўлишни у ўзи танлайди. Шунинг учун Сиз инсонларга яқин бўлинг ва уларга мехр беришга харакат килинг, шунда атрофингизда бахтли ва хурсанд бўлган инсонлар кўпаяди. 8. Уйда хам Оила аьзоларингизга купрок мехр, эьтибор беришга харакат килинг. Азизлар. Хар бир инсон яхши яшашга, бахтли булишга лойик эканлигини унутманг.

Сизлар билан психолог Махсудова Муьтабар Абдусаломовна сухбатлашди.