“Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон республикаси Молия вазирлигининг буйруқ лойиҳаси юзасидан маълумот

“Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон республикаси Молия вазирлигининг буйруқ лойиҳаси юзасидан маълумот

MoliyaPress

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–58-сон Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

а) барча имтиёзли тоифага кирувчи*(қўшимча 29,4 минг нафар) шахсларга, уларнинг пенсия (нафақа) олиши ёки меҳнат фаолиятини олиб боришидан қатъий назар уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация (кейинги ўринларда – компенсация) (+130 минг сўм) олиш ҳуқуқи берилди

(2022 йил 1 майдан - 145 минг сўм);

Бунга қадар ушбу компенсация фақат ишловчи ёки пенсия олувчи имтиёзли тоифадаги фуқароларга тўланган.

б) ёшга доир ёки ногиронлик нафақасини олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз 298 нафар шахсга ҳам компенсация (+130 минг сўм) тўлови жорий этилади (2022 йил 1 майдан - 145 минг сўм);

Бунга қадар ушбу компенсация фақат ўзгалар парваришига муҳтож пенсионерларга тўланган.

в) ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ёшга доир нафақа олувчи

37 нафар шахсларга ҳар ойда (+289 минг сўм) қўшимча тўлов тўлаб борилади (2022 йил 1 майдан - 324 минг сўм).

Бунга қадар қўшимча тўловлар фақат ёши 100 га тўлган ва ундан ошган пенсионерларга (яъни иш стажига эга бўлганларга) тўланган.

2. Фармонга мувофиқ 99,6 минг (қўшимча 29,7 минг киши) имтиёзли тоифадаги шахслар компенсация ва қўшимча тўловлар олиш ҳуқуқига эга.

Мазкур тўловларни молиялаштириш учун жорий йилда республика бюджетидан қўшимча 36,4 млрд. сўм ажратилади.

*Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил

14 апрелдаги ПФ-4715-сонли Фармонига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхати тасдиқланган.

Мазкур Фармонга асосан компенсация қуйидаги шахсларга тўланади:

1) 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари;

2) Уруш ногирони ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар (жумладан, байналмилалчи, тинчлик ўрнатувчи харбий хизматчилар);

3) Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

4) Концлагер маҳбуслари, ЧАЭС ҳалокатида жабрланганлар, ядро

ва радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлар;

5) 1941-1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

ПФ–58-сон Фармонига ҳамда бошқа юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги янги таҳрирдаги буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page