Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда ширкат масул ҳодимлари томонидан 29 июнь санасида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда ширкат масул ҳодимлари томонидан 29 июнь санасида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Murodjon Rashidov

Жорий йилнинг 28 июнь санасида ижтимоий тармоқлар орқали Навоий шаҳри ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳоли вакилларининг  "Нурчилар" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан норозилиги акс этган хабарлар тарқалди.


Ушбу мурожаатда "Нурчилар" ХУЖМШ тасарруфидаги кўп қаватли                 уй-жойларда дезинфекция ишлари талаб даражасида амалга оширилмаётганлиги, шунингдек кўп қаватли уйларда икки кундан буён иссиқ сув йўқлиги келтириб ўтилган.

Мазкур кўп қаватли уй-жойларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда ширкат масул ҳодимлари томонидан 29 июнь санасида дезинфекция ишлари олиб борилди.


Бундан ташқари шаҳар ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларга ҳамда мамурий биноларга иссиқлик энергияси етказиб берувчи ер ости иссиқлик таъминоти тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан вилоят "Иссиқлик манбаи" Давлат унитар корхонаси томонидан "Нурчилар" ХУЖМШ тасарруфидаги кўп қаватли уй-жойларда вақтинча иссиқлик таъминотида узилишлар юзага келиши бўйича   28 июнь санасида 665-сонли ва 29 июнь санасида 668-сонли телефонограммалар орқали хабар берилган.

Олиб борилаётган таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг иссиқлик таъминоти тизимларида юзага келган узилишлар бартараф этилиб, истемолчилар иссиқлик тизимларига қайта уланишларини маълум қиламиз.

Report Page