Уй шароитида тайёрланган “Роллтон” маҳсулотини пулламоқчи бўлди
Жорий йилнинг ноябрь ойида Транспортда ХТББ ЖҚБ ходимлари томонидан, фуқаро Н.Ш.нинг аризаси юзасидан Тошкент шахри Яшнобод туманида жойлашган “Тошкент-юк” темир йўл бекати ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1983 й.т. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи М.Х., ишлаб чиқариш учун лицензиясиз, уй шароитида қўлбола усулда тайёрланган 1500 қадоқ “Роллтон” маҳсулотини жами 2.500.000 сўм эвазига тадбир шартли иштирокчисига пуллаётган вақтида ҳолислар иштирокида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти