Учувчисиз дрон аппаратини қонунга хилоф ишлатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Учувчисиз дрон аппаратини қонунга хилоф ишлатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига келиб тушган аризага кўра, Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи "Х” исмли шахс ўзига тегишли бўлган учувчисиз учиш аппаратини Асака темир йўл бекати худудида турли хил мақсадларда фойдаланиб келаётганлиги маълум қилинган.

Ушбу аризага асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1968 й.т. Асака тумани наьмуна МФЙда яшовчи Т.Х. яшаш хонадони олдида тадбир иштирокчиси тезкор вакилга “X8SC-SYMA” русумли оқ рангли учувчисиз учиш аппаратини кўрсатиб, учирмоқчи бўлган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан аниқланиб, учувчисиз учиш аппарати хужжатлаштириб олиниб, холат юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2444-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Report Page