Учрашувда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

Учрашувда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

doridarmon_ak

     "Dori-Darmon" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида инвестиция воситачилик ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 20.05.2005 йилдаги 131-сонли "Dori-Darmon" давлат акциядорлик уюшмасини "Dori-Darmon"” давлат акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисидаги қарори ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 02.06.2005 йилдаги 58 к – ПО – сонли буйруғига асосан ташкил этилган бўлиб, ўша вақтда компаниянинг Низом жамғармаси 2 007 200,0 минг сўм миқдорида белгиланиб, номинал қиймати 100 сўм бўлган 20 072 000 дона эгаси ёзилган оддий акциялардан иборат бўлган.

Бугунги кунда, "Dori-Darmon" АК устав фонди 86 309 600,0 минг сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 4 300 сўм бўлган 2 072 000 дона оддий акциялардан ташкил топган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2020 йил 24 январда 34,9% сони 7 005 128 донадан иборат Компания акциялари пакетини “Dori-Darmon” АКга қайтариш тўғрисидаги Қарорига асосан, акциялар пакети Давлат активларини бошқариш агентлигидан 2020 йил 3 мартда “Dori-Darmon” АКга қайтарилди.

Тегишли баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш ҳисоботига кўра “Dori-Darmon” АК бир дона оддий акциясининг бозор қиймати 57 000 сўм (5,4 АҚШ доллар) 34,9% (7 005 128 дона) акцияларни нархи 399,2 млрд сўм (37881,9 минг АҚШ доллари)ни ташкил қилади (АҚШ долларининг курси 01.02.2021 йил ҳисобидан олинган,1 АҚШ доллари 10540.44 сўм. )

Учрашувда  компаниянинг депо ҳисоб варағидаги 34,9% акцияларни реализация қилиш, маҳалий ва хорижий инвесторларни  жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

"Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг 2020 йилдаги товар айланмаси 317,1 млрд сўмни, умумий даромад 110,9 млрд сўмни, умумий харажатлар 55,9 млрд сўмни, соф фойда 49,7 млрд сўмни ташкил этди.


Dori-Darmon" АК матбуот хизмати
Бизнинг манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони,21 уй. Мўлжал:Тошкент савдо маркази

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook

Report Page