Учбурчак сомса
Xosiyat_ShamsУчбурчак сомса
Хамир учун керакли масаллиқлар:
· 250 гр илиқ сут
· 15 гр шакар
· 8 гр дрожжи
· 5 гр туз
· 1 та тухум
· 50 гр маргарин ёки сариёғ
· 450 гр ун
· 3 ош қошиқ салат ёғи
· Қора седана
Начинка учун керакли масаллиқлар:
· 300 гр картошка
· 1 боғ кўк пиёз
· Ярим боғ укроп
· 30 гр сариёғ
Тайёрланиш жараёни:
1. Тоғорачага 250 гр илиқ сут, 15 гр шакар ва 8 гр дрожжи солиб 7 дақиқага иссиқ жойга олиб қўямиз.
2. Ошиб чиқганидан сўнг устига 5 гр туз, 1 та тухум, 50 гр газда эритилган маргарин ёки сариёғ ва 450 гр ун солиб юишоқ хамир қорамиз. Кейин, устига 1 ош қошиқ салат ёғи солиб муштлаймиз ва устига пластик пакет ёпиб 10 дақиқа оширамиз. Шу ишни 3 маротаба қайтарамиз, ҳар муштлаганимизда 1 ош қошиқ салат ёғи суртиб муштлаймиз (30-45 дақиқа кетади).
3. Начинка тайёрлаб оламиз, бунинг учун тоғорачага 300 гр сувда қайнатилган картошкани пюре қилиб соламиз, кейин тўғралган 1 боғ кўк пиёз ва ярим боғ укроп ва 30 гр эритилган сариёғ солиб яхшилаб аралаштириб оламиз.
4. Ошиб чиқган хамирни 14 бўлакка бўламиз ва зувала қилиб устика пластик пакет ёпиб 3 дақиқа тиндирамиз.
Кейин, хамирни ичига начинкани солиб 3 (уч) бурчак шаклида тугиб листга терамиз.
5. Сўнгра устига тухум сариғини суртиб озгина қора седана сепамиз 5 дақиқа устига пластик пакет ёпиб оширамиз.
6. Қизиган духовкага қўйиб 160°C ҳароратда 30 дақиқа давомида пишириб оламиз.