Уч йил аввал содир этилган ўғрилик фош этилди

Уч йил аввал содир этилган ўғрилик фош этилди


2016 йил 26 сентябрь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи Б.О.(исмли аёл)нинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонадон меҳмонхонасидан 1700 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Булунғур тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ж.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page