Уч авлод учрашуви

Уч авлод учрашуви

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Уч авлод учрашуви” ва миллатлараро дўстлик фестивали бўлиб ўтди.

           Фестивалда Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суд тизимида кўп йиллар ишлаган, ўзининг ҳалол меҳнати, ибратли ҳаёти, ижтимоий фаоллиги билан бутун тизим ходимларига ўрнак бўлган турли миллатларга мансуб фахрийлар, соҳанинг энг салоҳиятли ёш ходимлари ва мазкур тизимлардаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчилари иштирок этишди.

           Фестивал иштирокчилари дастлаб Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ўтказишиб, ўзбек давлатчилик мактабига мансуб адолатпарварлик ва ҳақиқатни таъминлаш борасидаги анъаналар давомийлиги ҳақидаги суҳбатлар қуришди.

Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган ёшлари билан учрашувда эса  Адлия вазирлиги ва Олий суд тизимида кўп йиллар ишлаган, ўзининг ҳалол меҳнати ва ибратли ҳаёти билан бутун тизим ходимларига ўрнак бўлган фахрийлар ўзининг ҳаётий ва меҳнат тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.

Айтиш жоизки, ушбу учрашувда тизим фахрийлари томонидан айтиб ўтилган ҳар бир тажриба талаба ёшларнинг келажакдаги меҳнат фаолиятида ас қотиши аниқ.

Шундан сўнг, “Уч авлод учрашуви” ва миллатлараро дўстлик фестивали иштирокчилари Тошкент шаҳри Чилонзор тумани давлат хизматлари марказида бўлишди. У ерда меҳмонлар Марказ фаолияти билан таништирилиб, уларга сўнгги беш йилликда янгиланган давлат хизматлари соҳаси, мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги тизим ҳамда Халқ қабулхоналари институти ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидлаш керакки, 2018 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги тасарруфида давлат хизматлари марказлари ташкил этилганлиги давлат хизматларини кўрсатиш тизимида туб бурилиши ясади. Энди иш бошланган пайтда хизмат турлари 37 та бўлган бўлса, бугунги кунда улар 157 тага етган. Аҳолига кунига ўртача 57 мингтадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Марказлар бугунги кунда фуқаро ва тадбиркорларни “оғирини енгиш қилиш” борасида муҳим ишларни амалга оширишмоқда.

                  Фестиваль иштирокчиларининг кейинги йўналиши Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлишди. У ерда хиёбонда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, реконструкция қилинган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейидаги экспонатларни кўздан кечиришди. 2021 йил 25 август куни Ўзбекистон Олий суди томонидан оқланган қатағон қурбонлари авлодлари, тарихчилар, адабиётшунослар, зиёлилар билан мулоқотда бўлишди.

       Фестиваль доирасида уч авлод вакиллари учун байрам дастурхони, Ўзбек академик драма театрида “Ўзгалар дарди” спектакли намойиш қилинди.

        Бу каби учрашувлар ёшлар учун буюк аждодларга муносиб бўлишга ундайди ва юртимиз тараққиётига дахлдорлик руҳи билан яшашга хизмат қилади.

 Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page