“Учқўрғон ёғ-мой” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

“Учқўрғон ёғ-мой” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган қуйидаги акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида

 қисқача маълумот:

Эмитент номи – “Учқўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти (Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Қурбоналиев кўчаси 2 уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Хидсизлантирилган тозаланган пахта ёғини ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 2 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 51,7 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 527 746 (беш юз йиригма етти минг етти юз қирқ олти) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 3 034 (уч минг ўттиз тўрт) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 42 693 (қирқ икки минг олти юз тўқсон уч) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 22 531 059 978 (йигирма икки миллиард беш юз ўттиз бир миллион эллик тўққиз минг тўққиз юз етмиш саккиз) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 3 094 683 034 (уч миллиард тўқсон тўрт миллион олти юз саксон уч минг ўттиз тўрт) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мукин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг маҳсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи:      Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчаси 72-уй

Телефон рақами: 0 (369) 233 03 91

Телефакс рақами: 0 (369) 233 51 52

Электрон почта манзили: namangan@davaktiv.uz

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Учқўрғон ёғ-мой” АЖ

Манзил: Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Қурбоналиев кўчаси 2 уй

Телефон рақами:  (+998 95) 303-88-23

Электрон почта манзили: uchkurmz2011@mail.ru,

 Веб-сайт: www.uchqurgonyog.uz

           Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.


Report Page