UZEX ҳафталик дайжести (3 январь – 9 январь)
“ЎзРТХБ” АЖ PR бўлимиЎтган ҳафта давомида, яъни 3 январь – 9 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 447,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 94,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 4,7% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 428,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 5,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 014 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 7,1% биринчи тоифадаги авторақамларга; 11,0% иккинчи; 9,6% учинчи; 13,5% тўртинчи; 20,1% бешинчи ва 38,7% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 371,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 309,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 53 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 327,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 442,9 минг сўмдан 15 350,4 минг сўмгача, яъни 6,6% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 499,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 10 397,0 тоннаси, яъни 99,0% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 48 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 202,1 минг сўмдан 8 007,8 минг сўмгача, яъни 2,4%га пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 8 194,7 минг сўмни ташкил этди.
Полиэтилен
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 2 825,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 706,0 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 111,2 минг сўмдан 15 980,4 минг сўмгача, яъни 0,8% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 67 харидор иштирок этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.