UZEX ҳафталик дайжести (08 – 14 ноябрь)

UZEX ҳафталик дайжести (08 – 14 ноябрь)

“ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 690,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,4% га пастдир. Бунда сотувларнинг 82,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 16,7% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 704,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 40,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 427 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 6,4% биринчи тоифадаги авторақамларга; 12,2% иккинчи; 12,0% учинчи; 12,5% тўртинчи; 19,1% бешинчи ва 37,8% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 398,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 9 198,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 8 005,0 тоннаси, яъни 87,0% қисми сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 320,5 минг сўмдан 7 847,4 минг сўмгача, яъни 5,7%га пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 8 201,8 минг сўмни ташкил этди.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 760,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва ундан 4 644,0 тоннаси, яъни 97,6% ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 142 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 321,4 минг сўмдан 4 026,7 минг сўмга, яъни 6,8% га пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 4 208,4 минг сўмни ташкил этди.

Омухта ем

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 19 788,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 17 525,0 тоннаси, яъни 88,6% ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 260 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда омухта емнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 1 676,3 минг сўмдан 1 664,4 минг сўмга, яъни 0,7% га пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда омухта емнинг ўртача ҳафталик котировкаси 1 472,4 минг сўмни ташкил этди.

Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.



Report Page