UZEX ҲАФТАЛИК ДАЙЖЕСТИ (3 – 9 АВГУСТ) 

UZEX ҲАФТАЛИК ДАЙЖЕСТИ (3 – 9 АВГУСТ) 

 "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 019,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 4,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 386,5 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 11,7% га кўпдир. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 14,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 804 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 2,9% биринчи тоифадаги авторақамларга, 18,6% иккинчи, 30,2% учинчи, 10,4% тўртинчи, 13,4% бешинчи ва 24,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 891,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 26,0% га кўпдир. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 353,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 164,0 тоннаси, яъни 86,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 90 та харидор иштирок этди.

Ўтган ҳафтада пахта ёғининг бошланғич нархи ўртача 10,5% га кўтарилди, шу сабабли барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 390,6 минг сўмдан 12 836,9 минг сўмгача, яъни 12,7% га ўсди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси 0,5% га ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 10 720,0 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 756,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 838,0 тоннаси, яъни 30,4% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 829,5 минг сўмдан 5 851,6 минг сўмгача, яъни 0,4% га кўтарилди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва маҳсулотни бир тоннаси учун 5 843,9 минг сўмни ташкил этди.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 51 498,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 11 918,1 тоннаси, яъни 23,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 39 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 855,9 минг сўмдан 4 899,3 минг сўмгача, яъни 0,9% га кўтарилди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 4 904,8 минг сўмни, АИ-91 бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 5 668,6 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.



Report Page