УЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ЖАМОАСИ НОМИДАН АЗИЗ УСТОЗЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

УЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ЖАМОАСИ НОМИДАН АЗИЗ УСТОЗЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ



Бугун бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз. Албатта, ҳар биримиз қай соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача талим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ оламиз. Ота-оналаримиз эса бу борада бизнинг бир умрлик йўлдошимиз. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истедод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, марифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир.

Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ёш авлод илм-маърифатини юксалтирадиган - ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз!

Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Халқимиз устозларни эзозлаб: “Устознинг умри - мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, - дейишади. Ҳа, жуда ҳам тўғри фикр. Муаллим - устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти жамоаси номидан яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин деймиз. Ҳам масъулиятли, ҳам машаққатли вазифангизни шараф билан адо этишингизда сизларга куч-қувват, касбий муваффаққиятлар тилаб қоламиз.

Чексиз ҳурмат билан Ёшлар иттифоқи жамоаси!!!

Report Page