“UZAUTO MOTORS” ЗАВОДИ ЯГОНА ПЛАТФОРМАДАГИ ЯНГИ АВТОМОБИЛЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЎТАДИ

“UZAUTO MOTORS” ЗАВОДИ ЯГОНА ПЛАТФОРМАДАГИ ЯНГИ АВТОМОБИЛЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЎТАДИ

UzAuto

Аввал хабар берганимиздек, “UzAuto Motors” компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобил моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.  

Инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини берувчи ушбу платформа асосида, бир нечта моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Биринчи босқичда Chevrolet Onix ҳамда Tracker моделлари.

Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг 15 июль санасидан – 21 август санасигача режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. 

Янги платформани жорий этиш дастури, янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.  

«UzAuto Motors» нинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди. 

Шу ўринда алоҳида таъкидлаймиз, «UzAuto Motors» тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Режалаштирилган модернизация ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.

Report Page