УЮШМА РАҲБАРИ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТДА: ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА
Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Сардор Ғаффоров вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш, ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишларини шиддат билан давом эттирмоқда.
Энг муҳими, ҳар бир масалани жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганиб, тегишли масъуллар билан ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўрмоқда. Бу ташаббус ва амалий кўмак эса тадбиркорларни бирдек мамнун этаяпти.
Уюшма раҳбарини гоҳ иссиқхонада, гоҳ ишлаб чиқариш корхонасида, баъзида томорқада учратасиз. Зеро, бу орқали тадбиркорлар билан дилдан суҳбат қурилиб, уларнинг иш жараёнлари кўздан кечирилаяпти. Таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, муаммолари ўрганилаяпти.
Яқинда Уюшма раҳбари Сардор Ғаффоров Навоий халқаро аэропортида бўлиб, у ерда юк терминали орқали миллий бренд остида хорижга, яъни Қувайт давлатига тиббий ниқоб экспортини амалга ошираётган тадбиркор билан учрашди.
Жараёнда Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали экспортни амалга ошириш жараёнлари, иш тартиби, ташкилий ишлар, яратилган қулайликлар ва имкониятлар хусусида Навоий халқаро аэропорти масъуллари билан суҳбатлашди, жараённи бевосита кузатди.
Таъкидлаш жоизки, бугун юк терминали орқали бир қатор хорижий мамлакатларга миллий бренд остидаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, мазкур йўналишдаги ишлар салмоғи йилдан-йилга юксалиб бораяпти. Бу эса миллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорида ўз ўрнини топишини таъминлаяпти.
Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Сардор Ғаффоровнинг олдига қўйган мақсадлари улкан, эзгу ишлари бардавом.
Бизни кузатишда давом этинг.
Навоий вилояти Экспортчилар уюшмаси Ахборот хизмати.
https://t.me/SardorAbduqodirovich