УСТОЗЛАР ЭЪЗОЗДА

УСТОЗЛАР ЭЪЗОЗДА


 Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2021 йилда вилоятимизнинг 2 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимлари ва уларнинг оила-аъзоларини соғломлаштириш режалаштирилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сон Фармонининг 9-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг 2020 йил 14 декабрдаги "Халқ таълими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги 54-қ/қ сонли, 01-16 "с" сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимларни, жумладан, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва методистлари, умумтаълим муассасалари директорлари ва ўқитувчиларини санаторийларда соғломлаштиришга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида, вилоятнинг туман ва шаҳарларида яъни, Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 261 нафар ўқитувчи-мураббийларни бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг январ ойида 13 нафар ўқитувчи ва мураббийлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилди. Февраль ойида 12 нафарини соғломлаштириш режалаштирилган.

Зарафшон шаҳар 12- мактаб директори Хужанова Ойгул Бозоровна Абу Али Ибн Сино санаторийсида январь ойида ўз соғлигини тиклаб, дам олиб келди.

Учқудуқ туман 13-мактаб директори Яминова Мавлуда Фархатовна Президентимизнинг № 6108 фармони асосида 2021 йил январь ойида “Янгиер” санаторийсида бепул соғломлаштирилди.

Шунингдек Навоий шаҳар 11-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби директори Джуманиёзова Гулнора Эркиновна, Хатирчи туманидаги 88-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Тоғаев Алишер Шералиевич, Қизилтепа туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Азизова Раҳбархон Мухиддиновна, Қизилтепа туман 39-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб интернати директори Абдуллаев Изатулла Убайдуллаевич, Конимех туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Елеушинова Салтанат Дауирхановналар 2021 йил янгидан очилган “Чинобод плаза” санаторийсига, Конимех туман халқ таълими бўлими методисти Садиқов Атабек Қахраманович “Янгиер” санаторийсига, Навбаҳор туман 20-мактаб директори Ризақулова Шахло Эшпўлатовна “Абу Али Ибн Сино” санаторийларида бепул ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан соғломлаштирилди.


Бирлашма мутахассиси М.Назарова

Report Page