USAIDНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА МАСЪУЛ КООРДИНАТОРИ ТОБИН ПАТРИКНИНГ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИДАГИ ТАШРИФИ

USAIDНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА МАСЪУЛ КООРДИНАТОРИ ТОБИН ПАТРИКНИНГ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИДАГИ ТАШРИФИ


Шу йилнинг 8 июль кунида, Usaidнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича масъул Координатори Тобин Патрик ва Usaid иш бошқарувчиси Турсунов Нуразимлар Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, у ердаги ҳудудий бошқарма фаолияти билан яқиндан танишиб, Usaid томонидан юборилган техника воситалари ўрнатилган хоналарда Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида фаолият

юритаётган ходимлар билан давра суҳбатида бўлиб, Координатор Тобин Патрик ушбу ташрифидан мамнун эканлигини, Сурхондарё вилоятининг чекка ҳудудларида фаолият кўрсатаётган адвокатлар билан қизиқиб, чекка ҳудудлардаги адвокатларнинг вилоятга олис йўллардан келиб кетмаслиги учун узоқ туманлардаги адвокатларга ҳам ушбу техника воситалари орқали онлайн мулоқотни ўрнатишни ташкил этишда ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Учрашувда ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Авлиёқулов, бошқарма ходимларидан Ш.Шакиров, Г.Сулаймоновалар томонидан Тобин Патрик ва Турсунов Нуразимларни қизиқтирган барча саволларига жавоб бериб, ҳамда вилоятда 2021 йилда бўлиб ўтган халқаро форумлар, ўтказилган давра суҳбатлар, семинар-тренинг ва вебинарлар хақида ўзаро фикрлар алмашдилар.

Ҳудудий бошқарманинг меҳнат жамоаси Координатор Тобин Патрик ва Турсунов Нуразимларга адвокатларга қилинган бундай имконият учун ўз миннатдорчиликларини билдирилиб, келгусида ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида, меҳмонларга Термиз шаҳрини эслатиб турувчи эсдалик совғалари билан улашдилар.

https://paruz.uz/post/usaidning-zbekiston-respublikasi-byicha-masul-koordinatori-tobin-patrikning-surhondare-viloyati-ududiy-bosharmasidagi-tashrifi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page