«UNG Petro» корхонаси мотор мойларини сотувини йўлга қўйди 

«UNG Petro» корхонаси мотор мойларини сотувини йўлга қўйди 

UNG Petro

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғини бирлаштирувчи бошқарув компанияси сифатидаги «UNG Petro» корхонаси юқори сифатли мотор мойларини, антифриз ва бошқа автомобилларга керак бўлувчи маҳсулотларни сотувини йўлга қўйди.

- корхона фаолиятини янада ривожлантириш ва истеъмолчиларга хизмат қилиш турини кенгайтириш мақсадида корхонамиз юқори сифатга жавоб берувчи мотор мойларини, антифриз ва бошқа шу каби маҳсулотларни сотувини ҳам йўлга қўйди, дейди корхона раҳбари М.Мусаев. Бу маҳсулотлар асосан Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида ва улар худудида жойлашган мотор мойларини алмаштириш шохобчалари орқали сотилиши йўлга қўйилди. Фуқаролар ҳамда юридик шахслар ҳам ушбу маҳсулотларни пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пулга бемалол сотиб олишлари мумкин.”.

 «UNG Petro» корхонасининг АЁҚШларида сотилаётган бу маҳсулот турлари ва уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида маълумот олишни истасангиз, корхонанинг @UNG_Petro_Bot телеграм каналига уланишингиз мумкин.

Report Page