«UNG Petro» корхонаси мотор мойлари савдосига “Литол” маҳсулотини ҳам қўшди

«UNG Petro» корхонаси мотор мойлари савдосига “Литол” маҳсулотини ҳам қўшди

UNG Petro 

Аввал хабар берганимиздек, автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғини бирлаштирувчи бошқарув компанияси сифатидаги «UNG Petro» корхонаси юқори сифатли мотор мойларини сотувини йўлга қўйган эди.

Корхона фаолиятини янада ривожлантириш ва истеъмолчиларга хизмат қилиш турини кенгайтириш мақсадида корхона юқори сифатга жавоб берувчи “Литол” маҳсулоти ишлаб чиқарилишини ва уни савдосини ташкил этди. Бу маҳсулот автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида ва улар худудида жойлашган устахоналарда сотилмоқда.

Барча фуқаролар, шунингдек юридик шахслар ҳам ушбу маҳсулотни нақд пулга, пластик карточкалари орқали ҳамда пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин. 

Истеъмолчилар диққатига: “Литол” - минерал мойлар аралашмаси асосида тайёрланади. Замонавий ускуналар ва транспорт воситаларининг ишқаланиш бирликлари учун юқори самарали мойлаш материали ҳисобланади. Юқори коллоид, кимёвий ва механик барқарорликка эга. Қайнаб турган сувга чидамли, қиздирилганда қаттиқлашмайди. Яхши интикорозиф хусусиятларга эга. Ғайриоддий кучланиш ва кесиш кучи ҳамда мукаммал зичланиш хусусиятларига эга. Бу маҳсулот ГОСТ 21150-87 га мос келади.




Report Page