«UNG Petro» корхонаси мотор мойлари чет давлатларда ҳам сотилмоқда

«UNG Petro» корхонаси мотор мойлари чет давлатларда ҳам сотилмоқда

 UNG Petro

Аввал хабар берганимиздек, автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғини бирлаштирувчи бошқарув компанияси сифатидаги «UNG Petro» корхонаси юқори сифатли мотор мойларини, антифриз ва бошқа автомобилларга керак бўлувчи маҳсулотларни сотувини йўлга қўйганди.

Корхона фаолиятини янада ривожлантириш ва истеъмолчиларга хизмат қилиш турини кенгайтириш мақсадида корхона юқори сифатга жавоб берувчи мотор мойларини, антифриз ва бошқа шу каби маҳсулотларни сотувини йўлга қўйганди ва улар автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида ва улар худудида жойлашган мотор мойларини алмаштириш шохобчалари орқали сотилмоқда.

Бугун эса бу маҳсулотлар яқин қўшни давлатларга экспорт ҳам қилинмоқда. Уларнинг эспорти Қозоғистон ва Тожикистон давлатларига, хатто Афғанистон давлатига амалга оширилди. Истеъмолчиларнинг фикрича, бу маҳсулотларнинг сифати юқори стандартларга жавоб беради.



Report Page