“UNG Petro” МЧЖ рахбарияти Қарши Ҳалқаро Университетида талабалар билан давра-сухбати ўтказдилар
UNG Petro2023 йил март ойида Қарши Ҳалқаро Университети биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февраль кунги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54 сонли Қарорига мувофиқ, ҳозирда долзарб масала бўлган “Нефт-газ сохасида аҳолининг ёқилғи махсулотларга бўлган талаби” ҳақидаги мавзусида давра-сухбати бўлиб ўтди.
Ушбу давра-сухбатида, Университет ректори А.Н.Якубовнинг таклифига биноан “UNG Petro”МЧЖ директори М.М.Мусаев, директорнинг биринчи ўринбосари Ф.Г.Исраилов ва АЁҚШларни ишлатиш ва метрологик таъминоти бўлими бошлиғи Б.Б.Қахаровлар иштирок этишди.
Йиғилишда, “UNG Petro” МЧЖ рахбарияти ҳам сўзга чиқиб, АЁҚШларда истеъмолчиларга ёқилғи махсулотларини узлуксиз таъминлаш, нархларнинг сунъий оширилиши ва етишмовчилик ҳолатларини юзага келмаслиги, айрим ёқилғи махсулотларини импорт қилиниши юзасидан амалга оширилган ишлар борасида фикр билдирилди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан автобензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини барқарорлаштириш борасида тегишли чоралар кўрилганлиги, истеъмолчиларни нефть махсулотлари билан узлуксиз таъминлашда АЁҚШ ходимларининг жонбозлик кўрсатишлари ҳам таъкидлаб ўтилди.
Мазкур давра-сухбати ижобий кўтаринки рухда ўтиб, талабалар билан сохага оид қизиқарли савол-жавоблар алмашилди.