«UNG Petro» МЧЖ бош Директори Мусаев М.М. Хоразм вилоятидаги АЁҚШларга ташриф буюрди

«UNG Petro» МЧЖ бош Директори Мусаев М.М. Хоразм вилоятидаги АЁҚШларга ташриф буюрди

UNG Petro

Жорий йилнинг февраль ойида «UNG Petro» МЧЖ директори М.М.Мусаев раҳбарлигида Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги АЁҚШга ташриф буюриб, “АЁҚШдаги вазиятларни ўрганиш ва у ердаги камчиликларни бартараф қилиш" тадбирида «UNG Petro» ишчи ҳодимлари билан биргаликда йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда «UNG Petro» МЧЖнинг масъул рахбарлари ва 100-сонли “Хива” АЁҚШнинг катта оператори хамда масъул ходимлар иштирок этдилар.

Ушбу сайёр йиғилишда «UNG Petro» МЧЖ директори М.М.Мусаев АЁҚШнинг асосий технологик жараёни ҳамда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси билан яқиндан танишди.

Йиғилиш сўнгида, АЁҚШда республикамиз аҳолисини махаллий ва импорт қилинган турли нефть махсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ва АЁҚШдаги ёнилғи тарқатиш ускуналари (ЁТУ) ларни доимий ишлашини назорат қилиш, шунингдек ёнғин ҳавфсизлиги воситалари билан максимал даражада таъминлашга қаратилган бир қатор бошқа кўрсатмалар берилди.



Report Page