«UNG Petro» МЧЖ бош Директори Мусаев М.М. Хоразм вилоятидаги АЁҚШларга ташриф буюрди

«UNG Petro» МЧЖ бош Директори Мусаев М.М. Хоразм вилоятидаги АЁҚШларга ташриф буюрди

UNG Petro

2022 йил 22 феврал куни Хоразм вилоятининг Ургенч шаҳрида «UNG Petro» МЧЖ бош Директори Мусаев М.М. раҳбарлигида "АЁҚШлардаги вазиятларни ўрганиш ва у ердаги камчиликларни бартараф қилиш" тадбирида «UNG Petro» ишчи ҳодимлари билан биргаликда йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда «UNG Petro» МЧЖнинг масъул раҳбарлари, ҳамда 50-сонли «Ургенч» АЁҚШ катта оператори, шунингдек масъул мутахассислар иштирок этдилар.

Сайёр йиғилишда «UNG Petro» МЧЖ Директори Мусаев М.М. АЁҚШнинг асосий технологик жараёни ҳамда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси билан яқиндан танишди.

Йиғилиш сўнгида, ёқилғи тарқатувчи ускуналар (ЁТУ), ёнғин ҳавфсизлик воситалари ва бошқа ресурслар билан максимал даражада таъминлашга қаратилган бир қатор бошқа кўрсатмалар берилди


Report Page