UNG PETRO - тезкор, сифатли ва шаффоф хизмат!

UNG PETRO - тезкор, сифатли ва шаффоф хизмат!


"Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибидаги UNG Petro корхонаси бугун Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш хизматлари борасидаги энг илғор ва етакчи корхоналардан бири саналади. Компания энг йирик ёқилғи қуйиш станцияларининг тармоғи бўлиб, «UNG» миллий бренди остида нефть ва газ маҳсулотларини сотишни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 143-сонли қарори асосида ташкил этилган ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини бошқарувчи компания йилига 200 минг тоннадан зиёд автомобиль ёқилғисини сотади. 

Компаниянинг чакана савдо тармоғида жами 80 дан зиёд АЁҚШ, АГТШ ва АГТКШлари мавжуд, улардан 23 таси Республиканинг 9 та вилоятида фаолият юритади. Суткасига 150 мингга яқин автомобилга хизмат кўрсатади. 7 кун 24 соат режимида ишловчи корхонада 1600 нафарга яқин одам фаолият олиб боради. 

UNG Petro - шунчаки сифатли ёқилғи қуйиш жойи эмас. Бу дўкон ва унга ҳамроҳ турли хил товарлар, UNG Cafe бренди остидаги кафе, Wi-Fi, банкомат, техник хизмат кўрсатиш ва автомобилларни ювиш шохобчаси жойлашган замонавий мажмуадир.

Айтиш керакки, компания фақат ўз вазифалари билангина чекланиб қолмайди. Турли ижтимоий лойиҳалар ва акцияларда фаол қатнашади. Жумладан, “Яшил макон” умуммилий ҳаракати доирасида АЁҚШлари атрофига 1 ярим минг туп манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.

Шунингдек, корхона мунтазам равишда Меҳр-саховат уйлари, болалар уйлари ва кам таъминланган оилалар, етим-есирларга моддий кўмак бериб келади.

Тошкент вилояти, Паркент туманидаги “Меҳрли қўллар” акцияси ташаббускорлари томонида кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар учун 18 сотих майдонга қурилётган турар-жойлар қурилишида иштирок этмоқда.

7 та хонадонга мўлжалланган мазкур мўъжаз, шинам ва барча шароитларга эга хонадонлар яқин фурсатларда тантанали равишда ўз эгаларига топширилиши режалаштирилмоқда.  

UNG Petro доимий тараққиёт ва ривожланиш йўлидан бориб, истеъмолчиларга тез, сифатли ва шаффоф тарзда хизмат кўрсатишни ўзининг асосий шиорига айлантирган.

Report Page