УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ



Жорий йил 17-18 август кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари эълон қилинди. Шу муносабат билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда унинг таркибидаги барча автосарой, уларга бириктирилган шохбекатлар ва таъмир корхонларида тозалаш ва орасталик ишлари бажарилди. Ён-атроф тартибга келтирилиб, чиқиндилар чиқариб ташланди. Бино ва иншоатларда енгил таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Автобуслар яна бир карра кўздан кечирилиб, тартибга келтирилди.

Бундан аввал, 10-11 август кунлари ҳам “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ташаббуси билан тизимда ҳашар ўтказилган эди.