УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ҳалқимизга хос хислатлардан бири бу поклик ва орасталикдир. Шу боис ҳам вақти-вақти билан халқ ўртасида ўтказиладиган ҳашар ва бошқа умумҳаракатлар одамларни ўзаро бирлашиб, меҳр-оқибатнинг кенг ёйилишига хизмат қилган. Ана шу анъанага кўра кеча юртимиз бўйлаб бошланган Умумхалқ ҳашарининг иккинчи куни хам "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ такибидаги корхоналарда ҳам катта иштиёқ билан давом этди. Тозалаш, орасталик ишлари билан бирга дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Маиший чиқиндилар чиқариб ташланди. Бундан ташқари таъмир корхона ва цехлардаги меҳнат шароитлари яна бир карра яхшиланиб, тартибга келтирилди.