«Улуғбек» маҳалласида нималар ўзгармоқда?

«Улуғбек» маҳалласида нималар ўзгармоқда?


Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Асака туманидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст ва оғир ҳудуд бўлган «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, ҳудудда 13 км ички йўллар мавжуд. Обод маҳалла дастури бўйича 1.2 км йўллар асфальтланиши, 11.8 км йўллар эса шағаллаштирили кўзда тутилган. Вилоят раҳбарининг топшириғига асосан, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида шағаллаштирилиши белгиланган 11.8 км йўлларда ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.  


Шунингдек,  Тумандаги Аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида ҳудудда 400 дан ортиқ иссиқхона барпо этилди. Фуқаролар ўзларига ажратиб берилган иссиқхоналарга кўчатлар экиб, парваришламоқдалар.


78 та янги таянч ўрнатилиб, 2,1 км янги ва замонавий СИП кабеллар тортилди. Маҳалладаги ичимлик суви муаммосини хал этиш мақсадида битта янги сув минораси ўрнатилди. Бунинг ҳисобига 12 км ичимлик суви тармоғи тортилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 10 кмга янги тармоқ тортилиб, аҳоли хонадонларига ички тармоқ тортиш ишлари якунланиш арафасида.


Маҳалладаги кўчаларнинг кўринишини янада яхшилаш ва тартибга келтириш мақсадида манзарали кўчатлар экилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram 

Report Page