УЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ВА ХОНАДОНЛАРИМИЗНИ МУНАВВАР АЙЛАСИН!

УЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ВА ХОНАДОНЛАРИМИЗНИ МУНАВВАР АЙЛАСИН!


Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Сардор ҒАФФОРОВнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам

ТАБРИГИ

Азиз ва қадрли юртдошлар!

Аввало, барчангизни саҳоват ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий муборакбод этаман.

Бу қутлуғ байрам биз учун ҳамиша эзгу қадриятларимизни мустаҳкамлашда, инсоний фазилатларимизни намоён этишда муҳим омил бўлиб келмоқда.

Жорий йил ушбу муборак айём муҳтарам Юртбошимизнинг қарорларига асосан пандемия шароитидан келиб чиқиб, оила даврасида ўтказилмоқда. Бу ҳам хонадонларимизда ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлашга муносиб замин яратади.

Азиз дўстлар!

Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир.

 Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай файзли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Ҳайит байрами муносабати билан ўтганларимиз руҳларига дуолар қилиб, хайру эҳсонлар тарқатамиз. Бир-биримизга оқибат кўрсатамиз. Кўпроқ савоб ишлар қилишни ихтиёр этамиз.

Азиз юртдошлар!

Сизларни яна бир бор муқаддас айём билан самимий табриклайман. Доимо-соғ-саломат бўлишингизга тилакдошман.

Қурбон ҳайитининг файзу баракоти барчамизнинг қалбларимизни ва хонадонларимизни ҳамиша мунаввар айласин!

Байрамларингиз муборак бўлсин!






Report Page