УЙҒОҚЛИК
Ҳайдар Жамол"Ориентация - Шимол" асарининг иккинчи боби | Жамшид Муслимнинг таржимаси (қоралама)

1. Реаллик инерция оқимидир
2. Реалликни шакллантирувчи ягона фаол ибтидоий унсур, бошланғич оламшумул ўзбошимчаликдир.
3. Унинг барча конкрет фаоллик намоёнликлари буткул мақсадсиздир.
4. Мақсадсиз бошланғич ўзбошимчалик фаоллиги оламшумул уйқунинг ягона аслий кучидир.
5. Бу куч мавжуд борлиқнинг ташқи инерциясини бошқаради.
6. Борлик вужуднинг ташқи инерцияси маълум механик тартиб ўлароқ амалга оширилади.
7. Ушбу инерция қисматланган (детерминация бўлган) сабаб-оқибат структураларида мужассамланган.
8. Ўзбошимчаликнинг ички инерцияси тартибсиз (хаотик), стихиялик характерга эга.
9. Айнан ўзбошимчаликнинг бетартиб (хаотик) табиати детерминистик эрксизликнинг асосий тамойилидир
10. Хаосни коинотга ташкил қилувчи ўзбошимчалик декретлари олдиндан айтиб бўлмайдиган ўйин қонунлари бўйича туғилади.
11. Мақсадсиз фаоллик шамоли борлиқ юзасидан тирик мавжудотлар тўлқинларини кўтаради.
12. Бу тирик мавжудотларнинг ўз олдида, сабаб-оқибатли коинотнинг ташқи инерциясига чўмган ҳолда, фақат икки истиқболга эгадир.
13. Биринчи истиқбол борлик вужудининг содда ва бевосита тўхтатилишидир.
14. Бу ҳолда мавжудот яна бир бор борлиқнинг ноаниқ табиатида эриб кетади.
15. Кейинги истиқбол — ўзининг ҳақиқий сабаби ўлароқ мақсадсиз шамол тажрибаси бўлиш.
16 Бу ҳолда мавжудот абадий равишда ўзининг инерцион субстанциясидан алоқасини узади.
17. Бундай мавжудот гўёки тўлқиндан мақсадсиз шамол бошқаруви остидаги айсбергга айланади.
18. Бу истиқболда табиий ўлимнинг бевосита зидди ўлароқ абадийлик номоён бўлади.
19. Ҳалок бўлиш ва ўлмаслик уйғоқликка нисбатан бирдек алоқадор эмас.
20. Ҳаёт уммони узра учиб ўтувчи мақсадсиз шамол, реалликнинг эркин бошланғич унсури сифатида позитив руҳийлик иллюзиясини беради.
21. Аслида бу позитив руҳийлик оламшумул уйқунинг айни ўзидир.
22. Позитив руҳнинг мақсадсизлиги енгилмас оламшумул гипнозни туғдиради ва таъминлаб туради.
23. Позитив руҳ глобал имманентизмининг айни ўзагидир.
24. Шунинг учун уйғониш нуқтаи назаридан позитив руҳ дарҳақиқат аксил-руҳийдир.
25. Тўлқинларни кўтармайдиган ғайри шамол реаллик ора эсиб боради.
26. Бу шамол реалликдан ташқарида, реаллик оралаб контактсиз ўтадиган шамол, ҒАЙРИнинг шамолидир.
27. Позитив руҳнинг мақсадсиз шамоли йўналишдан озоддир, аммо ҒАЙРИнинг шамоли доимо унга қарама қаршидир.
28. Позитив руҳнинг мақсадсиз шамоли ўз ҳаракатларида эркин бўлиб, бироқ ҒАЙРИнинг шамоли ўз ҳаракатида оқибатларни қолдирмайди.
29. Позитив руҳнинг мақсадсиз шамоли мақсадга эга эмас, аммо ҒАЙРИнинг шамоли муаммонинг шамолидир.
30. Соф имконсизлик реализацияси ўлароқ, бу ўйғонишнинг муаммосидир.
31. Позитив руҳ шамоли қўзғатган ҳеч бир ҳаёт бу муаммо сари чиқишга эга эмас.
32. Ҳаёт ўзининг глобал бутунлигида уйғониш истиқболидан манфаатдор эмас.
33. Ҳаёт фақатгина оламшумул гипнознинг янада чуқурроқ ва нафисроқ шаклларини рўёбга чиқаришда манфаатдор бўла олади.
34. Бу шаклларда ҳаёт оддий инерция юкидан озод бўлади.
35. Уйғониш ўзининг тўлиқлигида, бошқа барчасини истисно қилган ҳолда, мутлақнинг ғойиблик тажрибасидир.
36. Уйғоқлик тўлиқлиги, биринчидан, соф ғойибликдан бошқа ҳеч нарса йўқ экани тажрибасидан иборатдир.
37. Уйғоқлик тўлиқлиги, иккинчидан, соф ғойиблик актуал мутлақ экани тажрибасидан иборатдир.
38. Мутлақнинг ғоиб эканининг бирламчи тажрибаси бирон нарсада мутлақнинг ғойиблигидир.
39. Бу БИРОН-НАРСА бутун реалликнинг шунчаки қандай бўлса шундайлигидир.
40. Мутлақнинг ғойиб экани ҳақидаги бирламчи тажриба шуни очиқлайдики, мутлақ бу глобал реалликдан ташқаридадир.
41. Бу дегани, глобал реалликка нисбатан мутлақ ҒАЙРИдир.
42. Бироқ бундай тажрибада мутлақнинг ғойиблиги хали шартсиз эмас.
43. У (ғойиблик) мутлақнинг ўзи орқали эмас, балки реалликнинг йўқсиллиги орқали топилади.
44. Мутлақ нафақат реалликнинг тўлиқлигига нисбатан, балки унинг қашшоқлигига нисбатан ҒАЙРИДИР.
45. Бу дегани, реаликкнинг оддий йўқ қилиниши мутлаққа элтмайди.
46. Шундай қилиб мутлақ, ҒАЙРИ ўлароқ, глобал реалликнинг ҳаргиз муқобили (алтернативаси) емас.
47. Глобал реаллик мутлақнинг ғойиб эканлиги ифодасидир.
48. Мутлоқнинг моҳияти унинг ғойиб эканидир.
49. Шу тариқа, глобал реаллик билан мутлақ ўртасида ўзига хос манфий (негатив) айният ўрнатилади.
50. Манфий айният мутлақнинг реаллигини англатмайди.
51. Манфий айният реалнинг мутлоқлигини анлглатмайди.
52. Манфий айният БУнинг ҒАЙРИга манфий ишорасини англатади.
53. Тотал уйқу, реалликнинг куллий моҳияти ўлароқ, доимо БУдир.
54. БУ – реалликнинг ҳар қандай имконий тажрибасининг таъмидир.
55. ҒАЙРИ ичида БУ-га нисбатан зиддиятга ишора мавжуд эмас.
56. ҒАЙРИ, мутлаққа тегишли ҳар қандай имконий тажрибадан реаллик маҳрум эканига ишора қилади.
57. ҒАЙРИ уйғоқлик таъмидир.
58. Уйғоқлик реалликнинг ҳолатларидан бири эмас.
59. Уйғоқлик реалликнинг барча ҳолатлари йиғиндиси эмас.
60. Уйғоқлик, мутлақ ғойиблик тажрибаси ўлароқ, барча борлиқлик кечинмасига қарши туради.
61. Айнан шун сабали уйғоқлик муаммоси тирик мавжудот учун имконсизлик муаммосидир.
62. Субъектли учун бу муаммо фақат исён предмети ўлароқ мавжуд бўла олади.
63. Имконсизлик имконий ичида на ўзак, на иштирок, на истиқболга эгадир.
64. У ҳатто имконийнинг инкори ё эътиборсизлиги ҳам эмас.
65. Имконсиз фақат махфий оқим сифатида мавжуд бўлиб, мақсадсиз шамолга нисбатан қарама қарши йўналишдадир.
66. Тирик мавжудот учун имконсизлик муаммоси уни ҳаётга келтирган сабабга қарши бурилишдан бошланади.
67. Бу бурилиш, бошқача айтганда, позитив руҳга қарши қўзғолондир.
68. Тирик мавжудотнинг айнан мана шундай қўзғолони орқалигина, ҒАЙРИнинг шамоли ибтидоий сабаб шамоли билан тўқнашаётиб кучга киради.
69. Исён ташувчисининг ичида объектив қисматнинг мағлуб бўлиш истиқболи (перспективаси) туғилади.
70. Бу истиқбол инерциянинг чексиз оқими ичида имконсизлик нуқтаси ўлароқ порлаб чиқади.
71. Ҳатто уйғоқликнинг мана шу кичик зарраси амалий (оператив) ва реалдир.
72. Унинг ташиб юрувчиси ухлаётган коинотнинг барча иерархияларидан олий туради.