УЙ-ЖОЙ КОММУНЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРИНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ХИЗМАТ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОКДА

УЙ-ЖОЙ КОММУНЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРИНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ХИЗМАТ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОКДА



Murodjon Rashidov

Кейинги йилларда Наманган вилоятида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Давлатимиз …

  Вазир барча объектларни кўздан кечириб, мутасадди раҳбарларга мазкур объектни сақлаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.



Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар, уларни бартараф этиш масалалари бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Салиев Наманган вилоятидаги тизим ташкилотлари раҳбарлари билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказди.

Учрашувда вазирлик тасарруфидаги сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари, “Таъмирлаш-тиклаш хизмати”, “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУКлар раҳбарлари ҳамда вилоятдаги кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари иштирок этишди.



Асосий масалалар қаторида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилиб, юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот ва ходимларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

2020 йил дастури бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти билан яқиндан танишди. Тегишлилигига кўра аҳоли яшаш шароитини яхшилаш ҳамда масъул ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.



Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ахборот хизмати

Report Page