УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА ТАРТИБ

 УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА ТАРТИБ

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати (бундан буён матнда Сиёсат деб юритилади) ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимларининг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимларининг ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузар-ликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.

2. Сиёсат “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – Фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талабларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ва етакчи халқаро амалиёт асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

3. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик деб юритилади) ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу сиёсатни фаолиятининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд бўлган коррупция хавфи, тажрибаси ва мавжуд манбалари асосида ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим.

4. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмалари коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

вазирлик ва тизимдаги ташкилотларда коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

соҳа ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

Вазирлик ва тизим ташкилотлари фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.

5. Тартиб вазирликнинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун вазирлик ва тизим ташкилотлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.

6. Мазкур Тартибнинг талаблари эгаллаб турган лавозими

ва бажарадиган вазифа ва функцияларидан қатъи назар вазирлик билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимларга, шу жумладан, ҳудудий бошқармалар ва унинг тизимлари ходимларига тадбиқ этилади.

7. Вазирлик ва тизим ташкилотларига ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу сиёсат-тартиб билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.


коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг

ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра Вазирлик ва унинг тизимлари коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.

3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимнинг элементлари

10. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда вазирлик ва тизим ташкилотларида барча ходимларига коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда бериш ва пора бериш, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

11. Қуйидагилар вазирлик ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлари ҳисобланади:

а) коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги, яъни Вазирлик ва унинг тизимларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини:

мазкур Сиёсат;

Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда акс эттирилган тамойиллар ва талабларни ташкил этади;

б) “Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси:

Вазирлик ва унинг тизимларининг раҳбарлари, шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларида таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлик тасарруфидаги тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:

вазирлик ва тизим ташкилотларида фаолиятнинг хавф-хатарга эга функциялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;

ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларида коррупциянинг барча шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш;

в) коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:

Вазирлик ва тизим ташкилотларида  функцияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарларни айниқлайди ва баҳолайди;

коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида вазирлик ва тизим ташкилотларида  фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарига кўпроқ учрайдиган функцияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, уларда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашишни назорат қилишнинг барча шакллари ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатарларни камайтириш учун етарлилиги жиҳатидан таҳлил қилинади. Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш жараёнида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимининг фаол қўллаб-қувватлаши ва назорати остида вазирлик ва тизим ташкилотларида тегишли раҳбарлари, коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи шахслар иштирок этади;

Вазирлик ва тизим ташкилотларида коррупциявий ҳаракатларга “мутлақо тоқатсизлик”ни ҳисобга олган ҳолда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг тизимлари  коррупциявий хавф-хатарларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсир қилиш даражасидан қатъи назар уларни бошқариш заруратини тан олади;

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир марта амалга оширилади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари вазирлик ва тизим ташкилотлари томонидан кўриб чиқилади шунингдек, аниқланган хавф-хатарларни камайтирувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар вазирлик ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш дастурларида акс эттирилади.

г) коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинмалар:

Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида вазирликнинг марказий аппаратида коррупцияга қарши курашишни шакллантириш ва назорат қилиш жараёни учун масъул бўлган алоҳида таркибий тузилма – вазирлики тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” сектори ташкил этилган;

Вазирлик тизимидаги “Комплаенс-назорат” сектори вазирликда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда етарли даражада мустақилликка ва муҳим ресурсларга эга бўлиб, бевосита вазирга бўйсунади ва ўз фаолиятини вазир томонидан тасдиқланган вазирлик ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” сектори тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудий Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва тизимдаги муассасаларда рухсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функцияси юклатилиши мумкин. Коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функциялари ҳудудий вазирлик ва тизим ташкилотларида юқори даражада коррупциявий хавф-хатарга эга бўлмаган, шунингдек, етарли даражада мустақил бўлган ходимига юклатилади;

ҳудудий вазирлик ва тизим ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчилари коррупцияни бартараф этиш чораларини кўради, шу билан бирга, ўзига юклатилган вазифалар доирасида Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” сектори билан ҳамкорлик қилади;

Бундан ташқари, вазирлик ва тизим ташкилотларида одоб-ахлоқ комиссиялари ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Кадрлар бошқармаси (бўлимлари)дан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва (манфаатлар тўқнашуви тартибга солинмаган тақдирда) уни ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилади ёки аниқланган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ёхуд етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотлари томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши масалаларини кўриб чиқади. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида Кадрлар бошқармаси (бўлимлари) ва Одоб-ахлоқ комиссиялари (ёки шунга ўхшаш комиссиялар) вазирлик тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом асосида иш юритади;

д) аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар:

вазирлик ва тизим ташкилотларида  ўз фаолияти ва функцияларидаги коррупциявий хавф-хатарли йўналишларда умумий назорат муҳитини ва коррупцияга қарши курашиш назорат ҳамда тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи коррупцияга қарши курашишнинг комплекс тизимини жорий этадилар.

Вазирлик коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, вазирлик ходимлари учун қатъийлиги ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;

Амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар вазирлик ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури режаси йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;

е) ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш:

Коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва вазирлик ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, мазкур Сиёсат ва вазирлик ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисидаги асосий маълумотлар уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб сайтларига жойлаштирилади.

Бундан ташқари, вазирлик ва тизим ташкилотларида  коррупцияга қарши курашиш амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва коррупцияга қарши курашиш  жорий этилган тамойиллар ва талаблар ҳақида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг тизимлари  ходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидагилар орқали барча оқилона хатти-ҳаракатларни амалга оширади:

Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларини йилига камида бир марта коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича доимий ва тизимли ўқитиш, шу жумладан, ишга янги қабул қилинаётган ходимларни ушбу Сиёсат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжжатлар билан мажбурий тартибда таништириш билан биргаликда уларни коррупцияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларда ўқитиш. Коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар учун Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча таълим дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқиш тренинглар ҳақидаги маълумотлар Кадрлар бошқармаси (бўлимлари)да қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади;

Вазирлик ва тизим ташкилотларида  ходимлари ва фуқароларнинг коррупцияга муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича ва коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган тематик аудио ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш;

Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги гумонлар ёки фактлар, коррупциявий хавф-хатарлар ва бошқалар (коррупция фактлари ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот мазкур Сиёсатнинг 4-бобида назарда тутилган) ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари билан таъминлаш;

Мазкур сиёсат-тартиб қоидаларини қўллаш ёки вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” сектори коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи томонидан коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар келиб чиққанда вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларига маслаҳатлар бериш;

Вазирлик ва тизим ташкилотларида  ходимларининг меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш қоидаларни киритиш;

Тасдиқланган режага мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул шахс томонидан коррупцияга қарши курашиш хулқ-атвор юзасидан ташвиқотлар ўтказиш;

контрагентларни коррупцияга қарши курашиш қабул қилинган талаблар ва тамойиллар ҳақида, шу жумладан, улар билан тузиладиган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус шартларни киритиш тўғрисида хабардор қилиш ва ҳ.к.;

г) мониторинг, назорат ва ҳисобот:

Вазирлик тизимида Комплаенс-назорат сектори тизимда коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради. Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича вазирлик ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Вазирлик ва тизим ташкилотларида мониторинг ва назорат қилишнинг қуйидаги тартиб-таомиллари амалга оширилади:

Вазирлик ва тизим ташкилотларида фаолияти ва функцияларидаги ўзгаришлар, уларнинг ташкилий-функционал тузилмасидаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларнинг соҳада коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсирини, мазкур тизимга ўзгартириш киритиш заруриятини таҳлил қилиш, шу жумладан, уни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

тасдиқланган режага мувофиқ самарасиз назорат ва тартиб-таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида вазирлик тизимидаги функциялар ва ички жараёнларни мониторинг қилиш;

ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида вазирлик ва тизим ташкилотларида  ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш;

Вазирлик тизимида “Комплаенс-назорат сектори” коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи ва бошқа таркибий тузилмаларга юклатилган коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш ва ҳ.к.

Коррупцияга қарши курашиш тизимини назорат қилиш ва мониторинги бўйича чора-тадбирлар натижалари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вазирлик ҳайъати, тегишли ҳудудий бошқармалар ва вазирлик тизимидаги муассасалар раҳбарларининг чораклик ҳисоботларида ўз аксини топади.

з) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:

мазкур Сиёсатга амал қилиш ва вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларга риоя қилиш ҳар бир ходим учун ўз хизмат мажбуриятларини бажарилиши доирасида мажбурийдир. Ходимлар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар. Бундан ташқари, бевосита раҳбарлар ўз бўйсунувидаги ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;

коррупцияга қарши курашишга оид белгиланган талаблар

ва тамойилларни бузган вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асосларда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиладилар;

ходимлар уларни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этишга ундовчи шахсларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида ўз раҳбарларига ва Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат сектори”га хабар беришлари шарт; 

коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилини ҳисобга олган ҳолда, Вазирлик тизимида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг тизимлари  ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишлари билан боғлиқ ҳар қандай асосли шубҳа бўйича хизмат текширувлари Ўзбекистон Республикаси конунчилиги талабларига мувофиқ ва ички ҳужжатларда белгиланган тартибда ўтказилади. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ва (ёки) мазкур сиёсат ва Вазирлик тизимларининг бошқа ички ҳужжатларида белгиланган коррупцияга қарши талаб ва тартиб-таомилларни бузган вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимлари, уларнинг лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъи назар вазирлик ва тизим ташкилотлари ҳужжатларида назарда тутилган доирада ва асосларда жавобгарликка тортиладилар;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда вазирлик уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қиладилар ва доимий асосда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирадилар;

вазирлик ва тизим ташкилотларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.

 

4-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари

 

§ 1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш

 

12. Вазирлик ва тизим ташкилотларида  ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва (ёки) вазирлик манфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, шахсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) вазирлик ва тизим ташкилотларининг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан сақланишлари лозим.

Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларининг ўзларининг хизмат мажбуриятларини лозим даражада ва холис бажаришларига, жумладан, холис қарор қабул қилишга ҳамда Вазирлик ва унинг тизимларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) нуфузига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган вазиятда манфаатлар тўқнашуви юзага келади.

13. Вазирлик тизимининг ходимлари ишга қабул қилинишида, бошқа лавозимга ўтказилишида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлиги ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ва тегишли вазиятлар ҳолатлар юзага келишига қараб ошкор қилишга мажбурдирлар. вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уни ҳал қилиш жараёни вазирлик ва тизим ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

 

§ 2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари

 

14. Вазирлик ва тизим ташкилотларида  ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланади.

15. Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, расмий тадбирларда, жумладан, хорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъи назар Вазирлик тизимларининг мулкига ўтказилади.

16. Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларига уларнинг шахси билан боғлиқ байрамлар (туғилган кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.

17. Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

совғалар вазирлик ва тизим ташкилотларининг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;

совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;

совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;

Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган харажат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.

18. Шубҳалар пайдо бўлмаслиги учун бошқа давлат органлари

ва ташкилотлари ходимлари, шериклар ва контрагентлар, ушбу Сиёсатнинг 15 ва 16-бандларида кўрсатилмаган бошқа жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай байрам (туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хатин-қизлар куни ва ҳ.к.ни инобатга олган ҳолда, бироқ

бу билан чекланмасдан) билан боғлиқ ҳолда олинадиган, ушбу Сиёсатнинг

14-бандида санаб ўтилган совғалар ва бошқа моддий бойликларни олиш тақиқланади.

19. Вазирлик номидан халқаро конференцияларда, симпозиумларда ва бошқа ишбилармонлик (хизматга оид) йиғилишларда совғалар бериш уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазир вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.

20. Совғани қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида шубҳа туғилган ҳар қандай ҳолларда Вазирлик ходими вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат сектори”г маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.

 

§ 3. Ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий рағбатлантириш

 

21. Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларини танлаш, уларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини баҳолаш, шу жумладан мукофот пулларини тўлаш, устама ҳақлар ва бошқа турдаги мукофотларни белгилаш жараёни барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холис бўлиб, ушбу Сиёсатнинг асосий тамойиллари ва талабларига мувофиқ келади.

22. Вазирлик ва тизим ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, бошқарма ва бўлим бошлиқларини мукофотлашга асос бўлиб хизмат қиладиган, улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ушбу кўрсаткичлар холис, ошкора ҳамда вазирлик ва тизим ташкилотларида  ходимлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

 

4-§. Контрагентлар ва учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлар

 

23. вазирлик ва тизим ташкилотларида ушбу Сиёсатнинг тамойиллари ва талабларига зид бўлган ҳар қандай тўловлар ва (ёки) шу каби коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун маҳсулот етказиб берувчиларни, хизмат кўрсатувчи пудратчиларни ва бошқа учинчи томонларни жалб қилмайдилар.

24. Вазирлик ва тизим ташкилотларида контрагентлар билан муносабатларда ўз фаолиятини амалга оширишида қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига амал қиладилар. вазирлик ва тизим ташкилотларида  танлашнинг холис мезонларидан фойдаланишга асосланган, маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлаб олишнинг ҳаққоний, очиқ ва шаффоф жараёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва сотиб олинадиган маҳсулотнинг вазирлик тизимининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинадиган баҳосини аниқлашнинг шаффоф тартибини таъминлайдилар.

25. Вазирлик ва тизим ташкилотларида контрагент билан ўзаро ҳамкорлигида:

эҳтимоли юқори бўлган контрагентнинг ишончлилигини, шу жумладан ўтмишда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги, вазирлик ва тизим ташкилотларида давлат харидлари тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари доирасида вазирлик тизими ходимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини текширадилар;

эҳтимоли юқори бўлган контрагентни (танлов, тендер ғолибини

ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид контрагентини) ўзининг коррупцияга қарши тамойиллари ва талаблари ҳақида улар билан тузиладиган шартномалар матнига коррупцияга қарши махсус шартларни қўшган ҳолда хабардор қиладилар.

 

§ 5. Хайрия ва ҳомийлик фаолияти

 

26. Вазирлик ва тизим ташкилотлари қонунда назарда тутилган ҳолларда хайрия ва ҳомийликни  ёрдамини қабул қилишлари мумкин. Бундай ёрдамни олган пайтда вазирлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлаши, шунингдек Интернет тармоғидаги  ўзининг расмий веб-сайтларида ушбу ёрдамлар ҳақида тегишли ахборот жойлаштиришнинг имкон қадар барча чораларни кўришлари мумкин.

 

§ 6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг тизимлари  фаолиятини видеотасвирга олиш ва трансляция қилиш

 

27. Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимларининг фаолиятини назорат қилиш учун Вазирлик хоналарида видео ва аудио ёзув камералари жойлаштирилиши мумкин. Улар жойлаштирилган ҳолда уларнинг ёзувлари вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан доимий равишда кузатиб борилади.

28. Вазирлик ва тизим ташкилотларининг расмий веб-сайтларига коррупция хавфи юқори бўлган айрим жараёнларнинг онлайн трансляциялари жойлаштирилади (хусусан, ходимлар билан суҳбат ўтказиш ва уларни синовдан ўтказиш, комиссия йиғилишлари ва бошқалар).

 

§ 7. Ички ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизаси

 

29. Ички хужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ҳужжатларда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон яратадиган коррупциявий омиллар келиб чиқишини олдини олиш, аниқлаш ва истисно қилиш мақсадида ҳам экспертиза ўтказилади.

 

§ 8. Вазирлик ва унинг тизимлари ходимларига маслаҳат бериш

 

30. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимларида коррупцияга қарши амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, ушбу Сиёсат қоидалари ёки Вазирликда коррупцияга қарши бошқа чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволлар бўлса, улар худудий Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” секторига (ушбу соҳага масъул ходимга) ҳамда тегишли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

 

5-боб. Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш

 

31. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимлари ва бошқа шахслар, агар улар вазирлик тизими ходимлари хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) одоб-ахлоққа мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғилса, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишига гумон ёки содир этилганлиги фактлари бўлса, улар бу ҳақда вазирликнинг фойдаланиш мумкин бўлган алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.

32. Вазирлик ва тизим ташкилотларида  ўз ваколатлари ва мавжуд имкониятлари доирасида ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишончли маълумот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

33. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва қасос олишга қаратилган ҳаракатларга, шу жумладан ишдан бўшатиш, лавозимни пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш, вазирлик тизимининг бошқа ходимларининг шубҳали ҳаракатлари ёки улар томонидан ушбу Сиёсатнинг коррупцияга қарши талабларини бузиш эҳтимоли ҳақида хабар берган шахсларни таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини кафолатлайдилар.

34. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари орқали бериш мумкин:

Вазирликнинг ишонч телефони (71-2341103) рақами ва Вазирлик томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамлар;

Вазирликнинг @mlkokomplaens-nazoratbot ва бошқа телеграм каналлари;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган шакллар;

Вазирликнинг электрон почта манзиллари.

35. Вазирлик тизимининг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва вазирлик ва тизим ташкилотларида ички ҳужжатларига мувофиқ вазирлик тизимининг масъул бўлинмаси ёки ходими томонидан холис тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқилади.

36. Aноним равишда (фақат Вазирлик тизимларининг Телеграм каналлари орқали) юборилган хабарлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Ўз номини ошкор қилинмаслигини истаган ариза берувчи бундай ҳолатда қуйидагиларни тан олади:

Вазирлик ва тизим ташкилотларида хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;

Вазирлик ва тизим ташкилотларида зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.

37. Вазирлик ва тизим ташкилотларида келиб тушган хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан қуйидаги ҳолатларда боғланилмайди:

тўлиқ ва кенг қамровли текшириш ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларнинг йўқлиги;

Вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимининг қасддан ёлғон маълумотни тақдим этиши ушбу Сиёсатни бузилиши ва ахлоқсиз хулқ-атворнинг намунаси сифатида қаралса, бундай шахс эса Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва вазирликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.

38. Вазирлик тизимида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган вазирлик ва тизим ташкилотларида ходимлари, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, ички ҳужжатларга мувофиқ рағбатлантирилиши мумкин.

 

6-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби

 

39. Ушбу Сиёсат қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши

ва тузатилиши керак:

коррупцияга қарши курашиш амалдаги сиёсат ва тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқарадиган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ўзгарганда;

коррупцияга қарши курашиш самарасиз назорат ва тартиб-таомиллар аниқланганда ва Вазирлик ва тизим ташкилотлари  фаолиятида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга зарурат туғилганда;

вазирлик тизимининг ташкилий тузилмаси ва (ёки) Вазирлик ва тизим ташкилотлари томонидан ўз вазифаларини бажариши хусусиятлари ва бошқалар ўзгарганда.

 


Report Page