“УЧТЕПА НЕФТ ВА ГАЗ КОНИ”НИНГ 13-СОНЛИ ГАЗ ҚУДУҒИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

“УЧТЕПА НЕФТ ВА ГАЗ КОНИ”НИНГ 13-СОНЛИ ГАЗ ҚУДУҒИ ИШГА ТУШИРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017 – 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилган ишлар натижасида "Андижоннефт” АЖ томонидан “Учтепа нефт ва газ кони”да қазиб олинаётган газ миқдори оширилиб бугунги кунда нафақат туман аҳолисига балки “Ўзтрансгаз”АЖ магистрал линиялари орқали бошқа ҳудудларга етказиб берилмоқда. 

Жорий йилнинг 26 декабрь куни “Андижоннефт”АЖ томонидан Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Учтепа қишлоғида жойлашган “Учтепа нефт ва газ кони”нинг 13-сонли газ қудуғи ҳам ишга қўшилиб, ундан саноат миқёсида газ олишга эришилди.

Қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 100-110 минг кубни ташкил қилмоқда.

“Учтепа нефт ва газ кони”нинг 13-сонли газ қудуғида амалга оширилаётган иш жараёни

Ушбу қудуқдан олинаётган газ ҳам “Ўзтрансгаз”АЖнинг магистрал линиялари орқали бошқа ҳудуд аҳолисига етказилади.

Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида “Андижоннефт” акциядорлик жамияти мутахассислари яна янги газ ўчоқларида қидирув ишларини ҳамда қазиб олинаётган газ ҳажмини янада оширишга эришиш учун изланишларда давом этмоқда.

Маълумот учун: айни пайтда Булоқбоши ҳудудига берилаётган газ миқдорининг бир кунлик ҳажми 270 минг кубни ташкил қилади.

“Учтепа нефт ва газ кони”дан олинаётган газ миқдори юқори бўлганлиги сабабли, қўшимча 200–230 минг куб ҳажмдаги газ “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал линиясига узатилмоқда. 


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матубот хизмати

Report Page