УЧРАШУВ

УЧРАШУВ


Адвокатлар палатасида Олий малака комиссияси раиси ва ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги Малака комиссиялари аъзолари Палата раиси билан Учрашуви бўлди

Бугун, 16 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг биносида, Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков ва Адвокатлар палатаси Олий малака комиссияси раиси Жасур Неъматов иштирокида ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги Малака комиссиялари аъзолари билан Учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур Учрашувда Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари, Малака комиссия раислари ҳамда малака комиссияларининг масъул котиблари иштирок этдилар.

Дастлаб учрашувни Палата раиси бошлаб бериб, бугунги кунда Малака комиссиялари фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирлар борасида гапириб, сўзни Олий Малака комиссияси раиси Жасур Неъматовга берди.

Олий Малака комиссияси раиси ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги Малака комиссия аъзоларига фаолиятидаги камчиликлар, Малака комиссиялар фаолиятини тартибга солувчи Қонун ва меъёрий ҳужжатларда белгиланган нормалар асосида ишни олиб бориш тўғрисида ва адвокат бўлиш истагида адвокатурага кириб келаётган талабгорларга тавсиялари, бугун Комиссия фаолиятини янада очиқ, шаффоф бўлиш учун қандай ишларни амалга оширилиши лозимлигини, Малака комиссияси мажлисининг тартиб қоидалари тўғрисида батафсил маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Суҳбат давомида Малака комиссияда фаолият юритаётган аъзолар, масъул котиблар Раисга фаолият билан боғлиқ саволлар бердилар. Бугунги Учрашув конструктив руҳда ўтиб, баҳс ва мунозаларга бой бўлди.

Адвокатлар палатаси

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page