УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Яқинда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида «Кексалар хафталиги» доирасида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди.
Учрашувда соҳавий хизматлар раҳбарлари, тизим фахрийлари, ички ишлар органларида хизмат фаолиятини олиб бораётган ёш ходимлар, ИИВ Бухоро академик лицейининг ўқувчи-ёшлари иштирок этишди. Тадбирда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг кўламли имкониятлар алоҳида эътироф этилиб, ёшларга қатор зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шундан сўнг, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш борасидаги ибратли фаолияти, ёш авлодни ватанпарварлик, янги Ўзбекистон ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фахрийлар «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» кўкрак нишони, эсдалик қўл соати, ташаккурномалар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг тизимда фаолият юритиб келаётган, яшаш шароитлари билан боғлиқ муоммолари кузатилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қарорларига мувофиқ, ички ишлар органларининг 12 нафар ходимига уй-жой сотиб олиш учун дастлабки 25 фоизлик бадал пули учун ваучерлар тантанали равишда топширилди.
Мирзоқул АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.