УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази анжуманлар залида вилоят ички ишлар органларининг фахрий устозлари ҳамда ёш ходимлари иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкиллаштирилди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, подполковник И.Турсунов, соҳада бир неча йиллар самарали хизмат қилган фахрий устозлар, вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Бухоро академик лицейи ўқувчи ёшлари иштирок этишди. Тадбир давомида узоқ йиллар ички ишлар органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб, ёш авлодга ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фахрий устозлар ўзларининг бой амалий тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.
Очиқ ва конструктив ўтган юзма-юз мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар. Тадбирда ходимлар томонидан хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилиш, бурчга садоқат ва ҳалолликка чорловчи видеороликлар ҳам намойиш этилди. Шундан сўнг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамда спортдаги ютуқлари учун 22 нафар ёш ходим бошқарма бошлиғининг эсдалик қўл соати, пул мукофотлари, фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.
Ж.ШУКУРЛАЕВ,
капитан.
Бухоро вилояти.