УЧҚУДУҚ БОЗОРИДАН 15 МИЛЛИОНГА САВДО ҚИЛСАНГ-У, БИР СЎМ БЕРМАСАНГ ҲАМ БЎЛАДИ

УЧҚУДУҚ БОЗОРИДАН 15 МИЛЛИОНГА САВДО ҚИЛСАНГ-У, БИР СЎМ БЕРМАСАНГ ҲАМ БЎЛАДИ

https://t.me/navoiuz_official

Ҳурматли фуқаролар! Учқудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи иш юритувида Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси

3-қисми “а” банди билан (Фирибгарлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши) фуқаро З.О ва М.Ғларни айблаш ҳақида жиноят иши мавжуд.

Мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаркатлари олиб бориш давомида аниқланишича, фуқаро О.З ва М.Ғ лар “Барахолка Учқудуқ” телеграмм каналини кузатиб бориш давомида, ўзига тегишли тилла тақинчоқларни сотмоқчи бўлиб юрган фуқароларни аниқлаб, уларни алдаб, ишончига кириб, тилла тақинчоқларини “пулини 1-2 ой ичида бериш” шарти билан олиб, бир неча фуқароларнинг тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилишган. Шу муносабат билан сизлардан, ўз тилла тақинчоқларингизни ёки бошқа қимматли буюмларингизни ўзингиз танимаган шахсларга “қарзга” бериб юбориш ҳолатларига чек қўйишингизни, туманимизда кенг оммалашган “қарз” муносабатларини қонуний тартибда расмийлаштиришингизни сўраймиз. Зеро, фирибгарларнинг “Учқудуқда бозордан 15 миллонлик савдо қилсанг ҳам, бир сўм бермасдан чиқиб кетсанг бўлади” қабилидаги шум ниятларининг қурбони бўлиб қолманг!!!

Хондамир КУЛБАЕВ,

Учқудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси, лейтенант.


Report Page